Бюджетдан таълимга қанча маблағ ажратилган?
Молия вазири бу бўйича ахборот берди.

Бюджет харажатларининг энг катта улуши таълимга тўғри келмоқда. Бу ҳақда молия вазири Тимур Ишметов Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги чиқишида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, йил бошидан буён биргина нодавлат ва давлат-хусусий шериклиги асосидаги мактабгача таълим муассасалари учун 1.1 триллион сўм ажратилган.
Бундан ташқари, жорий йилнинг биринчи ярмида Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги бошланғич синф ўқувчиларини бепул тушлик билан таъминлашга 101 миллиард сўм сарфланган.
Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга имтиёзли кредит ажратиш мақсадида банкларга 87 миллиард сўм тақдим этилган. Талабалар тураржойлари қуриш учун 43 миллиард сўм берилган.
Шунингдек, йилдан йилга давлат гранти асосида ўқиётган талабалар сони ошиб бораётгани қайд этилди. Жумладан, ўтган ўқув йилида 36 минг талаба грант асосида ўқишга қабул қилинган.







