Спорт

“Барса”да яна тартиб-интизом кучайтирилмоқда

Клуб бугун Чемпионлар лигасида майдонга тушади.

“Барса”да яна тартиб-интизом кучайтирилмоқда

 

“Барселона” янги мавсумни яхши бошлади. Каталонияликлар чемпионатнинг дастлабки тўрт турида учта ғалабани қўлга киритди. Ҳамда ҳозирда “Реал Мадрид”дан кейин турнир жадвалининг иккинчи поғонасини банд этиб турибди. Шу билан бирга, клуб футболчилар учун белгилаган қоидалар рўйхатини янгилади.

 

2021 йилнинг ноябрида “Барселона”нинг собиқ футболчиси Хави жамоа бош мураббийи лавозимини эгаллади. Мутахассис дарҳол футболчилардан машғулотларда тўғри ишлашни талаб қилди. Бироз вақт ўтгач, мураббий барча жамоа аъзолари риоя қилишлари керак бўлган бир нечта муҳим қоидаларни маълум қилди:

 

1-  Ўйинчилар машғулотлар бошланишидан 90 дақиқа олдин келиши керак.

2-  Ходимлар машғулот бошланишидан икки соат олдин ишда бўлиши лозим.

3-  Футболчилар клуб базасида овқатланишлари шарт.

4-  Жарима тизимининг қайтарилиши.

5-  Қоидаларни такроран бузганлик учун жарималар икки баравар оширилади.

6-  Футболчилар машғулотларда бор кучларини беришлари керак.

7- Ўйинчиларнинг майдон ташқарисидаги фаолиятини назорат қилиш. Шаҳардан узоққа бориш учун бош мураббийнинг рухсати керак.

8-  Серфинг каби хавфли фаолиятни тақиқлаш.

9-  Футболчилардан клубнинг ижобий имиджини сақлаб қолиш талаб этилади. Ҳеч қандай жанжалларга йўл қўйилмайди.

 

Хави дарров ўзини қаттиққўл мураббий сифатида кўрсатди. Унинг ташаббуси билан жисмоний тарбия бўйича мураббий ва физиотерапевт ишдан бўшатилди. Сабаби клубда жароҳатлар жуда ҳам кўпайиб кетганди. Футболчиларга жамоавий тадбирларда, ҳар хил ўйинларда ҳамда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди.

 

Ўйинчиларга бренд, ходимлар ёки клуб ичидаги ҳар қандай шахснинг обрўсига путур этказадиган фотосуратларни тармоқларга жойлаштириш ёки фикр билдириш ман этилади. Агар футболчи машғулотни ўтказиб юборадиган бўлса, унга огоҳлантириш берилади. Учинчи огоҳлантириш иш ҳақини қисқартиришга олиб келади. Бундан ташқари, футболчиларга чанғи, альпинизм, мототцикл ҳайдаш каби экстремал спорт турлари билан шуғулланиш тақиқланади. Буларнинг барчаси шикастланиш хавфини оширади.

 

“Барселона”нинг аввалги президенти Хосеп Мария Бартомеу юлдуз футболчиларга ён босиб, уларнинг шартномаларида катта миқдорда бонуслар белгилаб қўйганди. Жоан Лапортанинг келиши билан вазият ўзгарди ва клуб бошқа йўналишдан кетмоқда. Яқинда ҳужумчи Роберт Левандовскининг 2026 йилгача мўлжалланган шартномаси ҳақида маълумот пайдо бўлди. “Маrcа” нашри берган хабарга кўра, агар поляк учинчи мавсумда ўйинларнинг 55 фоизида қатнаша олмаса, “Барселона” раҳбарияти 2025 йилда шартномани бекор қилиши мумкин. Бу орада Левандовски тўртта ўйинда бешта гол урди. Бугун эса унинг янги жамоаси Чехиянинг “Виктория” жамоаси билан Чемпионлар лигасидаги илк ўйинда майдонга тушади.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

“Барса”да яна тартиб-интизом кучайтирилмоқда | Zamon.uz