Тухел “Челси”дан нима учун кетди?
Лондон клуби кеча Чемпионлар лигасида мағлубиятга учради.

Бугун расман “Челси” мураббийи лавозимидан озод этилди. Албатта, клуб мавсум бошидан бери муваффақиятсиз ўйинлар кўрсатаётган эди. Бироқ, Тухелнинг позицияси мустаҳкамдек туюлганди. Инсайдерларнинг ҳеч бири мураббийнинг истеъфоси ҳақида маълумот бермаганди. Мураббий қўл остида жамоа бир ярим йил ичида Чемпионлар лигаси, UEFА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолибига айланди. Бундан ташқари, Тухел бошқаруви даврида лондонликлар учта финалда иштирок этди.
Германиялик мураббий Премьер-лигадаги энг яхши уч мураббийдан бири эди. Буни ўтган мавсумдаги натижаларга қараб ҳам айтиш мумкин. Масалан, Фернандинё Гвардиола, Клопп ва Тухел бир-биридан ўрганадиган ва рақобат орқали ривожланадиган ажойиб мураббийлар эканлигини таъкидлади.
“Челси” бу ёзда бир қанча трансферларга қўл урди. Бироқ, айни дамда уларнинг кўпи муваффақиятсиз бўлиб чиқмоқда. Жамоа бу трансфер бозорида “Барса” билан жиддий рақобатга киришди. Аммо, бир қанча футболчиларини каталонияликларга сотишга мажбур бўлди.
Тухел билан боғлиқ баъзи нарсалар нотўғри кетди. Бироқ, бу фақат мавсумнинг ёмон бошланиши билан боғлиқ эмас. Немис мураббийи “Челси”ни роппа-роса 100 та ўйинда бошқаргани ҳам рамзий маънога эга. Жамоа дастлабки 50 та ўйинда 24 та гол ўтказиб юборган бўлса, кейинги 50 та ўйинда 53 та гол ўтказиб юборди. Бу “Челси”нинг инқирози фақат охирги ойда бўлмаганини кўрсатади.
Футболчиларга назар ташлайдиган бўлсак, охирги пайтларда Тухел қўл остида кимнинг ўйини ўсганини айтиш қийин. Тўғрироғи, Тиаго Силва ёки Чилвелл майдонга тушганларида ўзларининг юқори даражадаги савиясини сақлаб қолишди дейиш мумкин. Қолаверса, тан олиш керак, Тухел сўнгги ойларда асабий кўринди. Мавсум олдидан депрессив ҳолатлар, Конте билан боғлиқ дисквалификация ва ҳатто ўйинчиларнинг ўйинларга асабий муносабати. Умуман олганда, Канте, Жоргинё ва Ковачич каби футболчилар ўзининг энг юқори даражасида ўйин кўрсатмаяпти. Тухел эса ўзининг характери ва ғазаби билан вазиятни янада кескинлаштирди.
Мураббий ўз натижалари билан қийин паллада раҳбариятнинг ишончига сазовор бўлди. Сабаби, ўтган йили клубнинг аввалги эгаси Роман Абрамович санкцияларга учраган эди. Ўша даврда ҳам Тухел жамоани бирлаштира олди. Санкциялар оқибатида жамоадан Абрамовичдан ташқари, Грановская ва жамоанинг спорт директори Петр Чех кетди. Улар қаторида шунингдек, клубда 20 йил директорлар кенгаши раиси бўлган Брюс Бак ҳам бор. У асосан трансферлар билан шуғулланган. Америкалик Брюс Лос-Анжелесда бейсбол ва баскетбол жамоаларига ҳам эгалик қилади.
Боули трансферларда бош мураббий фикрига таянишини айтган. Чунки, футболчилар билан ишлаш мураббийнинг ихтиёрида.
Бироқ мураббий ёзда янги футболчилар билан музокара олиб бора олмади. Янги хўжайин музокаралар ўтказиш учун шахсан ўзи Барселонага жўнаб кетди. “Челси” “Барса”да ўйнайдиган Дембеле, Рафиня ва Кундени сотиб олмоқчи эди. Лекин, бу жамоа учун ижобий ҳал этилмади.
Натижада, “Челси”да трансферларда сўнг, маошларда ҳам муаммолар юзага келди. Бу эса натижаларда ҳам яққол намоён бўлди. Ўйинчиларнинг ўйинга қай даражада тайёрлангани ҳақида маълумот берилмади. Масалан, Фофана 31 август куни “Челси”га ўтди. Кулибали ва Кукурелла ҳам жамоанинг йиғинларида қатнаша олмади. Шунингдек, клубда ҳимоя чизиғи анча кучсизлашганини кўришимиз мумкин.
Демак, янги хўжайиннинг ўзи мураббийни шундай шароитга солиб қўйган. Бундан ташқари футболчилар ҳам унинг фаолиятига салбий таъсир қилган.







