МДҲ ички ишлар вазирлари Қирғизистонда йиғилди
Учрашувда Пўлат Бобожонов ҳам иштирок этмоқда.

Қирғизистонда МДҲ давлатлари ИИВ раҳбарлари учрашуви бошланди. Йиғилиш Чўлпон-Отада бўлиб ўтмоқда.
Томонлар экстремизм, кибержиноятчилик, наркотикларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш масалаларини муҳокама қилади.
Учрашувда Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон ички ишлар вазирлари, Тожикистон ИИВ раҳбари ўринбосари, шунингдек, Туркманистоннинг Қирғизистондаги элчиси иштирок этмоқда.
Уларни Садир Жапаров қабул қилган. У МДҲ давлатларининг бутун Евроосиё минтақасида тинчлик ва барқарорликдаги ўрни катталигини қайд этган.







