Таълим

"Шаҳарларда уйлар кенгайди, лекин одамларнинг бағри торайди" — Тошқулов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири айни кунларда турар-жой тополмай, сарсон юрган талабалар муаммоси ҳақида гапирди.

"Шаҳарларда уйлар кенгайди, лекин одамларнинг бағри торайди" — Тошқулов

 

Айни пайтда АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов иштирокидаги талабаларни турар-жой билан таъминлаш, ижара ва тўлов-контракт масалалари юзасидан бўлиб ўтаётган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

 

Таъкидланишича, 1991-2010 йилларда ётоқхона ўринлари сони камайса камайганки, кўпаймаган. 2010-2016 йилларда 2000 ўринли талабалар турар-жойи барпо этилган. Ҳозирги кунда битта талаба учун турар-жой қиймати 40-50 миллион сўм атрофида, яъни, масалан, 400 ўринли талабалар турар-жойи тахминан 20 млрд сўм атрофида бўлади.

 

2017-2022 йил якуни билан 56 минг ўринли талабалар турар-жойи бўляпти. Бу 2010-2016 йилга нисбатан 28 баробар кўп.

 

Ўзбекистонда 2016 йилда 77 та ОТМ бўлган бўлса айни кунда уларнинг сони 172 тага етди. Унда таҳсил олувчи талабалар эса 200 минг нафардан 800 минг нафарга етди.

 

«Талабалар турар-жойининг етишмаслик муаммоси олий таълим муассасалари, талабалар сонини кўпайтиргунга қадар ҳам кўп эди. Дунё олий таълим тизимини ўрганганимда бир нарсага гувоҳ бўлдим — талабаларни ётоқхона билан 100 фоиз таъминлаган бирорта давлат йўқ.Яқин кунларда ижара шартномаси бекор қилиниши устида иш олиб борилмоқда. Бу эса ижара шартномаси бўлмаса ҳам ижарага турадиган талабага ишонч билдирилади ва ижара ҳақини ярми тўлаб берилади. Бу масала яқин кунларда якунига етади», — деди Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов.

 

Шунингдек, Тошқулов Президент топшириғи билан ижара учун 120 миллиард пул ажратилган бўлса бундан 15 миллиард сўм ўзлаштирилганини қайд этди.

 

«Хонадон эгалари хоҳламади ижара шартномасини тузишга. 1 январдан солиқлардан озод қилинди, шундай кейин бироз кўпайди.Шаҳарларда уйлар кенгайди, лекин одамларнинг бағри торайди. Минг афсус бугун 20 хонадонли уй бўлса ҳам уйига 4 та талаба қўйишни хоҳламайди одамлар. Одамлар хонадонига талабаларни олишни истамагани учун ижара ва талабалар уйи ҳисобидан қопланяпти», — дея қўшимча қилди у.

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фан ягона бошқарув тизимида: янги модель нималарни ўзгартиради?

Таълим ва илм-фанни бошқариш бўйича янги ислоҳотлар халқаро тажрибага асосланмоқда.

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов таълим тизимидаги янги ислоҳотлар мазмунини тушунтирди.

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Таълим тизимида катта ислоҳот: икки вазирлик ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди

Ушбу ислоҳот орқали таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш кўзда тутилган.

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Миллий сертификатдаги балл бериш тизими қайта кўриб чиқилади

Бунга сертификат орқали ОТМга ҳужжат топшираётган абитуриентлар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

Абитуриентларга олтинчи таълим йўналишини танлаш имконияти бу йилдан жорий этиладими?

56,7 баллдан кам балл тўплаган абитуриентлар сони ҳам маълум қилинди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.