Спорт

“Бавария”га ҳужумчи керак

Клуб муаммоларга дуч келмоқда.

“Бавария”га ҳужумчи керак

 

 

“Бавария” “Тоттенҳем” ҳужумчиси Ҳарри Кейнни сотиб олмоқчи. “Bild” нашрининг хабарига кўра, немислар агар футболчи ҳозирги жамоаси билан шартномасини узайтирмаса, Кейн учун 2023 йилнинг ёзида таклиф билан чиқишмоқчи. Бу ҳақда Ҳаррининг агенти аллақачон хабардор қилинган. “Бавария” бош директори Оливер Кан Кейннинг ашаддий мухлиси. Функционер ҳақиқатан ҳам ҳужумчини келаси ёзда Мюнхенга жалб қилмоқчи. 

 

“Бавария” тўққизлик футболчисига жуда муҳтож

 

Кейнни қўлга киритиш истаги тушунарли. Ҳарри Карим Бензема (Реал Мадрид), Килиан Мбаппе (ПСЖ), Эрлинг Ҳоланд (Манчестер Сити) ва Роберт Левандовски (Барселона) билан бирга дунёнинг энг яхши марказий ҳужумчиларидан бири ҳисобланади. 

 

Мюнхенликлар Бундеслига мавсуми бошида, Мёнхенгладбахнинг “Боруссия”си (1:1) ва “Унион Берлин” (1:1) билан ўйинларда очко йўқотиб, юқори  даражадаги ҳужумчиси йўқлиги яққол сезилди. Ўша ўйинларда “Бавария” 60% дан кўпроқ вақт давомида тўпга эгалик қилди ва рақибларнинг мустаҳкам ҳимоясини ёриб ўтишда муваффақиятсизликка учради. Дортмунднинг “Боруссия” клуби дарвозабони Ян Зоммер “Бавария”га қарши ўйинда Бундеслига рекордини янгилади. 33 ёшли швейтсариялик футболчи 19 марта сейв амалга оширди. 

 

Зоммер аъло даражада ҳаракат қилди, баъзи дақиқаларда “Боруссия”га омад кулиб боқди. Аммо аниқ фактни инкор этиб бўлмайди. “Бавария” ҳужумда ишончсиз ўйнади. “Унион” билан ўтган баҳсда вазият оғирлашди. Берлин клуби дарвозабони Фредерик Рённов унчалик қийинчиликларга учрамади. Ўйинда дарвоза томон бор йўғи олтита зарба йўлланди, уларнинг аксарияти дарвозабонга катта хавф туғдирмади.

 

“Бавария” қанот ҳимоячиларнинг саъй-ҳаракатлари билан рақибларининг мустаҳкам ҳимоясини ёриб ўтишда катта қийинчиликларга дуч келмоқда. Асосий сабаб шундаки, клубнинг маҳоратли ҳужумчиси йўқ. Аввал, бу вазифани Роберт Левандовски бажарган.

 

Садио Мане “Бавария”нинг мавсум оралиғидаги асосий харидига айланди. “Ливерпул”дан кўчиб ўтган Мане дарҳол 22 миллион евро маош билан жамоадаги энг кўп ойлик олувчи футболчига айланди. Сенегаллик футболчи Левандовски ўрнига номинал ўринбосар сифатида тақдим этилганди. Садио “Ливерпул”да “тўққизлик” ҳужумчисидан кўра кўпроқ вингер позициясида ўйнаган. Кингслей Коман, Серж Гнабрй ва Лерой Сане ҳам худди шу чизиқда тўп тепишади.  Жамол Муциала ва Томас Мюллер ҳужумкор ярим ҳимоячилар ҳисобланади. 

 

“Бавария”да марказий ҳужумчилар Эрик-Максим Чоупо-Мотинг ва Матҳис Тел каби футболчилар бор. Уларнинг иккиси ҳам ёш билан боғлиқ муаммога эга. Чоупо-Мотинг (33) ўз карерасининг чўққисидан ўтиб кетди. Тел эса 17 ёшда. Бу жуда ҳам ёш. Футболчи ҳали кўпроқ тажриба тўплаши керак. Чоупо-Мотинг ҳозирда 3 миллион еврога, Тел 2 миллион еврога баҳоланмоқда.

 

“Бавария” ҳужумчиларининг умумий қиймати 5 миллион еврони ташкил этади. Бу топ-клуб учун ҳам, Бундеслиганинг ўртамиёна жамоалари учун ҳам камситувчи кўрсаткичдир. Юлиан Нагелсманн жамоаси Чемпионлар лигасида “Интер” ва “Барселона” билан «ўлим гуруҳи»га тушиб қолган. Бу ерда ҳужумдаги камчиликлар жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин.

 

Бироқ, Чемпионлар лигасининг 1-тур учрашуви доирасида “Бавария” Миланда “Интер” устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди. Немислар ўша куни рақиб дарвозаси томон 11 марта зарба беришди. Уларнинг аксарияти кучсиз бўлиб, дарвозабонга ортиқча қийинчилик туғдирмади. Ўйинда германияликлар Саненинг голи ва Данило ДЪАмбросионинг автоголи эвазига ғалабани қўлга киритишди. “Барселона” эса биринчи турда Пилзендан Викторияни (5:1) мағлуб этди, Левандовски эса хет-трик қайд этди.


Баъзи хулосаларга келишга ҳали эрта. Миландаги ғалабани ҳисобга олсак, Нагелсманн жамоаси Европа лигасига тушиб қолиши даргумон, аммо Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига иккинчи ўриндан чиқиш ва 1/8 финалда кучли рақибга дуч келиш эҳтимоли бор.

 

Юқорида тилга олинган ҳужумчилар Бензема, Мбаппе ва Ҳоланд “Бавария”га ўтмайди. Карим ва Килиан “Реал Мадрид” ва “ПСЖ”да ажойиб ҳаракат қилишмоқда. Эрлинг бу ёзда Мюнхен жамоасининг таклифини рад этди ва Дортмунднинг “Боруссия” клубидан “Манчестер Сити”га ўтишни афзал кўрди.

 

“Бавария” ушбу ёзда Левандовскига нисбатан қаттиққўллик қилди ва ёзнинг ярмида унинг "Барса"га ўтишини атайлаб кечиктирди. Вазиятни ташқаридан кузатиб турган юлдуз футболчилар Робертнинг ўрнида бўлишни истамасликлари аниқ эди. Шунинг учун энди улар “Бавария” билан шартнома имзолашдан олдин жиддий ўйлаб кўришади. Клуб элита ҳужумчиларидан фақат Ҳарри Кейнни қўлга киритиши мумкин, аммо буни амалга ошириш ҳам жуда қийин бўлади. Кейн “Тоттенҳем” ва умуман Премьер-лиганинг тирик рамзи ҳисобланади. Ҳарри яқинда лигадаги 187-голини урди ва битта клуб либосида рақиблар дарвозасига энг кўп гол уриш бўйича Серхио Агуэронинг рекордини янгилади. 

 

Кейн инглиз. У 29 ёшда. Футболчи ўз ватанида, дунёнинг энг яхши лигасида ўйнайди. Нега у Германияга кўчиб ўтиши керак? Бунинг камида иккита сабаби бор. Пул ва Чемпионлар лигасида доимий ўйин кўрсатиш. “Тоттенҳем”да Ҳарри тахминан 12 миллион евро ишлаб олади. Агар унга Мане даражасида ёки бироз кўпроқ маош таклиф қилинса, “Бавария” таклифини кўриб чиқиши мумкин. Мюнхенликлар агар Ҳарри Лондонни тарк этишга рози бўлса, бу миқдордаги пулни беришлари аниқ.

 

Антонио Конте бошчилигидаги “Тоттенҳем” чемпионатда яхши ўйин кўрсатмоқда. Ўтган мавсумда жамоа ички чемпионатнинг кучли 4 талигига кирди ва Чемпионлар лигасига йўл олди. Лекин, бунга асосан “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед”нинг кучсизлиги сабаб бўлди. Бу йил рақобат кучаймоқда. “Арсенал” яхши томонга ўзгарди. Эрик тен Хаг бошчилигидаги “Манчестер Юнайтед” ҳам Премьер-лига бошида бироз омадсиз кўринган бўлсада, ҳозир бир қанча ғалабаларни қўлга киритди. “Манчестер Сити”нинг қоқилиб кетиш эҳтимоли жуда ҳам паст. Лекин, ҳозирча “Челси” ва “Ливерпул”да муаммолар пайдо бўлмоқда.  Бироқ, улар албатта кучайиб боришади, ва жиддий рақобатни юзага келтириши табиий. 

 

“Тоттенҳем” бир йилдан сўнг яна Чемпионлар лигасига йўл олади, деб камдам-кам мухлис айта олса керак. Ўз навбатида “Бавария” Кейнга еврокубокларнинг энг яхши турнирида доимий иштирок этишни таклиф қилиши мумкин. Албатта, бу омил иш ҳақини ошириш билан бирга Ҳарри учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.

 

Кейн Криштиану Роналду эмас. “Тоттенҳем” Премьер-лиганинг кучли тўртлигига кира олмаганида Ҳарри Европа лигасида жимгина ўйнади. У Лондонда ўзини жуда қулай ҳис қилади. Бироқ, ўйинчиларнинг хоҳиш-истаклари кўпинча ўзгаради. Кейннинг келажаги келаси ёзда аниқ бўлади, аммо ҳозирда унинг “Тоттенҳем”дан кетишига ишониш қийин.

 

Айни пайтда, тан олишимиз керакки, “Бавария” мавсум оралиғида катта хатога йўл қўйди ва Левандовски ўрнига “тўққизлик” футболчи қидиришни жуда кеч бошлади.  Бироқ, жорий Чемпионлар лигаси “Бавария” учун қандай якунланиши аниқ эмас.

 

Муаллиф: Жамшидбек АМИРОВ

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

“Бавария”га ҳужумчи керак | Zamon.uz