Ўзбекистон

Тошкент халқаро аэропортида ёнғин чиқди

Бунинг оқибатида бир қатор рейслар кечиктирилган.

Тошкент халқаро аэропортида ёнғин чиқди

 

Бугун, 11 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортидаги учиб кетиш терминалида кичик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Uzbekistan airports хабар қилмоқда.

 

Ҳодиса жойига “Тошкент” аэропортининг тегишли хизматлари – Аэропорт Ёнғин-қутқарув хизмати, Парвозларни электр-ёритиш билан таъминлаш хизмати ва Авиация хавфсизлиги хизмати навбатчилик бригадалари зудлик билан етиб келишган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга биринчи қават тагидаги трансформатор подстанциясида жойлашган узлуксиз электр таъминотининг (UPS) қисқа туташуви сабаб бўлган. Қисқа туташув оқибатларини бартараф этиш ҳамда воқеа жойида ишлаётган хизматлар ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аэропорт терминалини маълум муддатга электр энергиясидан узиб қўйишга қарор қилинган.

 

“Ертўладан эрталаб соат 10:30 атрофида тутун чиқа бошлади. Аэропорт ходимларининг тезкорлиги ва шаҳардан келган ўт ўчириш бригадалари кўмагида ёнғин тезда бартараф этилди. Соат 10:40 да аэропортни вақтинча электр таъминотидан узишга тўғри келди. Бир қатор рейслар кечиктирилди. Ҳозирда аэропортнинг тегишли хизматлари ҳодиса жойида ишламоқда ва қисқа туташув сабабларини бартараф этмоқда”, —  дея изоҳ берган “Uzbekistan Airports Handling” МЧЖ директори Умид Ҳамраев.

 

Айни дамда Олмаотага - KS-128, Нур-Султонга - HY-721 ва Москвага - SU-1975 учаётган рейслар кечиктирилган. Аэропорт хизматлари ҳаво бандаргоҳини имкон қадар тезроқ очиш учун бор кучини сарфламоқда.

 

Ҳозирги вақтга келиб, терминалнинг катта қисмида электр энергияси тикланган. “Тошкент” аэропортининг учиб келиш зали ва маҳаллий авиақатновлар терминали одатдаги режимда фаолият олиб бормоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент халқаро аэропортида ёнғин чиқди | Zamon.uz