Гави Каталонияда яна тўрт йил қоладиган бўлди
“Барселона” футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилди.

“Барселона” ярим ҳимоячиси Гави клуб билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда каталонияликлар матбуот хизмати хабар берди.
18 ёшли испаниялик футболчининг “Барселона” билан янги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Ярим ҳимоячининг товон пули 1 миллиард евро. Гави билан шартномани узайтирилганлиги бўйича 15 сентябрь куни Барселонадаги “Камп Ноу” стадионида оммавий тадбирда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Гави ўтган ёздан бери “Барселона”нинг асосий жамоасида ўйнаб келмоқда. Футболчи каталонияликлар сафида 54 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.







