Спорт

ЖЧ-2022: Жаҳон чемпионати ҳақида қизиқарли маълумотлар

Мусобақа тарихда илк бор куз ва қиш фаслларида ўтказилмоқда.

ЖЧ-2022: Жаҳон чемпионати ҳақида қизиқарли маълумотлар

 

Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига ҳам оз фурсат қолди. У 2022 йил 21 ноябрда расман старт олади. Кўплаб жамоалар турнирнинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритишди. 2022 йилги жаҳон чемпионатида бизни кўплаб ёрқин ва ажойиб ўйинлар кутиб турибди. Аммо, турнирга янада қизиқишни кучайтирадиган бир нечта қизиқарли фактлар мавжуд. Улар ҳақида қуйида маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

 

1.  Жаҳон чемпионати ўз тарихида биринчи марта ёзда эмас, куз ва қиш фаслида ўтказилади. Очилиш ўйини 21 ноябрда, финал эса 2022 йил 18 декабрда бўлиб ўтади. Бундан ташқари, 2022 йилги жаҳон чемпионати Яқин Шарқда ўтказиладиган биринчи жаҳон чемпионати ҳисобланади.

 

2.  Қатардаги ЖЧ-2022 32 жамоа иштирокидаги сўнгги жаҳон чемпионати бўлади. 2026 йилдан бошлаб иштирокчилар сонини 48 та жамоага етказишга қарор қилинди.

 

3.  Қатар терма жамоаси тарихда илк бор турнирнинг финал босқичида иштирок этади. Жамоа 2022 йилги жаҳон чемпионатига мезбон давлат сифатида саралаш босқичидан ўта олмай чиқди.

 

4.  Ўйинлар Қатарнинг бешта шаҳрида жойлашган саккизта стадионда ўтказилади. Иссиқликка қарши курашиш учун ташкилотчилар барча ареналарда ҳароратни 27 даражадан юқори бўлмаган ҳолатда ушлаб турадиган ҳаво совутиш тизимларини ўрнатишга ваъда беришган.

 

5.  Спиртли ичимликларга оид қонунларга қарамай, Қатар турнир давомидаги тақиқни қисман олиб ташлайди. Мамлакатда спиртли ичимликларни сотиш ва истеъмол қилиш қонунийлаштирилади. Бироқ мухлислар кучли ичимликларни фақат махсус зоналарида харид қилишлари мумкин бўлади.

 

6.  ЖЧ-2022 ўйинларига фақат коронавирусга қарши эмланган мухлислар ташриф буюриши мумкин.

 

7.  2022 йилги жаҳон чемпионати олдидан таҳлилчилар замонавий ишланмалардан фаол фойдалана бошладилар. Мисол учун, суперкомпютер ёрдамида жамоаларнинг ўйинларда қатнашиш имкониятлари аллақачон баҳоланган. Бундан ташқари, ўйиннинг аниқ ҳисобини башорат қиладиган роботлар (сунъий интеллект) ҳам қўлланилади. Бироқ, бундай прогнозларга 100% ишониш ҳали ҳам тавсия этилмайди.

 

8.  Стадионлар орасидаги максимал масофа 56 км. Барча мухлислар бир аренадан иккинчисига бир соатдан кўп бўлмаган вақт ичида етиб олишлари мумкин.

 

9.  2022 йилги Жаҳон чемпионати учун чипталар сотуви аллақачон бошланган. Энг қиммат чиптанинг нархи 48 802 евро.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

ЖЧ-2022: Жаҳон чемпионати ҳақида қизиқарли маълумотлар | Zamon.uz