“Реал Мадрид” ўз тарихидаги энг яхши мавсумлардан бирини ўтказмоқда
Клуб бундан 54 йил аввал мана шундай натижани қайд этган.

“Маrcа” нашрига кўра, “Реал Мадрид” тарихидаги энг яхши стартлардан бирини ўтказмоқда.
“Реал Мадрид” мавсум бошидан бери кетма-кет тўққизта ўйинда ғалаба қозонди. Бу 1968/1969 йилги мавсумдан бери энг яхши кўрсаткич. Ўшанда Мадрид клуби дастлабки 11 учрашувда ғалаба қозонган.
Клуб, жорий мавсумда 6 та ўйинда ғалаба қозонди. Жамоа Чемпионлар лигасининг дастлабки икки босқичида ҳам рақибларидан устун келди. Шунингдек, UEFА Суперкубогини қўлга киритди.
Испания чемпионатининг навбатдаги турида Мадриднинг “Реал” клуби “Осасуна” билан куч синашади. Учрашув 2 октябрь куни Мадридда бўлиб ўтади.







