Сиёсат

Ўзбекистон барча соҳаларда ишончли ҳамкоримиз—Гутерриш

Владимир Норов БМТ Бош котиби билан учрашди.

Ўзбекистон барча соҳаларда ишончли ҳамкоримиз—Гутерриш

 

Кеча, 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутерриш билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

 

Учрашувда В.Норов Ўзбекистон БМТни осойишталик ва барқарор ривожланишни таъминлаш, бутун дунёда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича универсал ва ишончли халқаро тузилма деб билишини таъкидлаган.

 

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари фаолиятидаги иштироки жадаллашгани мамнуният билан қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг турли йўналишлардаги бешта резолюцияси қабул қилинган. 

 

А.Гутерриш Ўзбекистон Раҳбариятининг ортга қайтмас хусусиятга эга илғор кенг кўламли ўзгаришларни амалга оширишга бўлган сиёсий иродаси ва қатъиятини юқори баҳолаган. БМТ Ўзбекистонни очиқлик ва ислоҳотлар сиёсатини амалга ошириш йўлида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланган.

 

Бош котиб Ўзбекистон ва БМТ ўртасида жадал кенгайиб бораётган ҳамкорликни олқишлаган. 

 

“Ўзбекистон тинчлик, хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари масалаларидан тортиб иқлим ва барқарор ривожланишгача бўлган барча соҳалардаги ишончли ҳамкоримиздир. Мамлакат БМТнинг кўп томонлама кун тартибини илгари суришда этакчи ўринни эгаллайди”, — деган А.Гутерриш.

 

Ўзбекистоннинг Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатиш, Оролбўйи аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, минтақада замонавий уй-жойлар, ижтимоий ва саноат инфратузилмаси обектларини қуриш борасидаги саъй-ҳаракатлари БМТ томонидан юқори баҳоланиши маълум қилинган.

 

БМТ, шунингдек, Ўзбекистон томонидан минтақавий ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, “Термиз–Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар” темирйўлини қурилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши маълум қилинган.


Учрашув якунида томонларни қизиқтирган масалалар бўйича яқин мулоқотни давом эттириш тўғрисида келишиб олинган.

 

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"