Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди
Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнининг бориши, шунингдек, аъзолик йўлида олдинда турган якуний вазифалар муҳокама қилинди.
Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлида катта қисмни босиб ўтганини таъкидлади.
У жараён давомида Ўзбекистонни доимий қўллаб-қувватлаб, экспертлик кўмагини кўрсатиб келаётган Нгози Оконжо-Ивеалага миннатдорлик билдирди.
Саида Мирзиёева бошланган ишни изчил давом эттириб, уни якунига етказиш муҳимлигини қайд этди. Унинг таъкидлашича, олдинда турган вазифаларни амалга оширишда суръатни пасайтирмаслик зарур.








