Сиёсат

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

 

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио октябрь ойи ўрталарида 100 дан ортиқ Америка компаниясидан иборат бизнес делегациясига бошчилик қилиб, Самарқандга ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор маълум қилди.

 

Ташрифдан кўзланган мақсад АҚШ–Марказий Осиё стратегик шериклигини ривожлантириш, икки томонлама дипломатик ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

 

Рубио ташриф доирасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги С5+1 вазирлар учрашувида қатнашади. С5+1 АҚШ ва Марказий Осиёнинг беш давлати ўртасидаги минтақавий дипломатик платформа ҳисобланади.

 

Учрашувда Марказий Осиёда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва умумий минтақавий масалаларни ҳамкорликда ҳал этиш йўллари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

 

Шунингдек, Рубио Ўзбекистон ва минтақа давлатлари вакиллари билан учрашувларда савдони кенгайтириш, хусусий сектор инвестицияларини рағбатлантириш ва иқтисодиётни модернизация қилиш масалаларини муҳокама қилади.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

custom img

Танлаган йўлимиз аниқ — очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот”: Саида Мирзиёева БМТда нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТда Афғонистон, Оролбўйи, экология, болалар ҳуқуқлари, сунъий интеллект ва аёллар ҳуқуқларигача бўлган қатор долзарб масалаларга тўхталди.

custom img

“Бизга қарорларни амалга оширишга қодир БМТ керак” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги нутқида Ўзбекистон келгуси йили Қўшилмаслик ҳаракатига раисликни қабул қилишини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонда YouTube монетизацияси ишга туширилиши мумкин

Саида Мирзиёева Google вице-президенти Каран Бҳатия билан учрашди

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"