Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

 

Шавкат Мирзиёев Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан телефон орқали мулоқот қилди.

 

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Ираклий Кобахидзени таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, Грузия халқига эса фаровонлик ва бардавом равнақ тилади.

 

Мулоқот давомида Ўзбекистон–Грузия стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Хусусан, жорий йил 2–3 июль кунлари Ўзбекистон Президентининг Грузияга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалий жиҳатдан рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Суҳбатда ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, шунингдек, Грузиянинг Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

custom img

Танлаган йўлимиз аниқ — очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот”: Саида Мирзиёева БМТда нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТда Афғонистон, Оролбўйи, экология, болалар ҳуқуқлари, сунъий интеллект ва аёллар ҳуқуқларигача бўлган қатор долзарб масалаларга тўхталди.

custom img

“Бизга қарорларни амалга оширишга қодир БМТ керак” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги нутқида Ўзбекистон келгуси йили Қўшилмаслик ҳаракатига раисликни қабул қилишини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонда YouTube монетизацияси ишга туширилиши мумкин

Саида Мирзиёева Google вице-президенти Каран Бҳатия билан учрашди

custom img

Транспорт ва тиббиёт лойиҳалари: Саида Мирзиёева DFC раҳбари билан учрашди

Учрашувда икки томонлама инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов билан телефонда гаплашди

Ўзбекистон раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан табриклади.

custom img

БМТ билан 166 та қўшма лойиҳа: Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби билан учрашди

Учрашувда соғлиқни сақлаш, таълим, камбағалликни қисқартириш ва экологик барқарорлик каби йўналишлардаги ҳамкорликка эътибор қаратилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"