Германиялик икки футболчи коронавирусга чалинди
Улар энди терма жамоаси иштирокидаги ўйинни ўтказиб юборади.

Германия терма жамоаси футболчилари Мануел Ноер ва Леон Горетскада COVID-19 аниқланди.
“Бавария” футболчиларида тест топшириш натижасида мусбат натижа қайд этилган. Шу боис, улар изоляцияга олинган.
Иккала футболчи ҳам терма жамоа жойлашган лагерни тарк этишади. Ноер ўрнига терма жамоага “Хоффенхайм” дарвозабони Оливер Бауманн чақирилди.
Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида 23 сентябрь куни Венгрияга қарши майдонга тушса, 26 сентябрда Англия терма жамоаси билан тўқнаш келади.








