“Aтлетико” Диего Симеонени истеъфога чиқармайди
Мураббийга мавсум охирига қадар имконият берилади.

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне испан клубидан кетмайди. Бу ҳақда “АS” нашри хабар берди.
Манбанинг ёзишича, мураббий раҳбарият олдида катта ишончга эга. Ҳозирда унинг истеъфоси ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Бироқ раҳбарият жамоанинг жорий мавсумдаги натижаларидан афсусда.
Клуб Симеонега ҳолатни мавсум якунига қадар тузатиш учун имконият бермоқчи. “Атлетико” чемпионат давомида мураббийни алмаштиришни режалаштирмаяпти.







