Спорт

Месси кутилмаганда яна бир жанжалга аралашиб қолди

У шахсий самолётидаги парвозлар сони бўйича танқидга учрамоқда.

Месси кутилмаганда яна бир жанжалга аралашиб қолди

 

Мессининг шахсий самолётида амалга оширилган парвозлар сони учун Лавион де Бернард томонидан танқидга учради. У сайёрага таъсирини аниқлаш учун машҳур шахсларнинг шахсий самолётларининг парвозлари сонини ҳисоблаб чиқади.

 

Компания маълумотларига кўра, Мессининг самолёти 1 июндан 31 августгача 52 та парвозни амалга оширган. Ёзнинг уч ойи давомида парвозларнинг умумий миқдори 368 соатни ташкил этди. Бу вақт ичида Леонинг самолёти атмосферага 1502 тонна карбонат ангидрид газини чиқарган. Ташкилот бу рақам ўртача 150 йил ичида ҳавога етказилган зарарга тенг эканлиги айтмоқда.

 

Сўнгги ойларда Месси ўзининг туғилган шаҳри Росариога учиб келди, Барселона, Сан-Паулу, Тенерифе, Валенция ва Маямига ташриф буюрди. Қизиғи шундаки, 2021 йил февраль ойида Лео самолётни Аргентина президенти Алберто Фернандесга ижарага берган. У Мексикага расмий сафар қилган, Месси эса 160 минг долларга бойиган. 2022 йил август ойи бошида эса Луис Суарес “ПСЖ” футболчисининг самолётидан фойдаланган. Мессининг “Барселона”даги собиқ жамоадоши “Наcионал” билан шартнома имзолаш учун Монтевидеога учиб кетган.

 

Месси самолётни 2018 йилда сотиб олган ва ҳозирда унинг нархи 15 миллион долларга баҳоланмоқда. Самолёт ошхона ва иккита ҳаммом билан жиҳозланган. Самолётда 16 ўриндиқ мавжуд. Самолёт думида 10 рақамини кўриш мумкин.

 

Бу футболчи “Барселона”да ўйнаган рақам. Зинапояларга Месси, рафиқаси ва уч фарзандининг исмлари ёзилган.

 

Бу сўнгги бир ой ичида Мессининг атрофида бўлаётган биринчи жанжалли ҳолат эмас. Бир неча ҳафта олдин аргентиналикнинг Ибизадаги кўчмас мулк билан боғлиқ муаммолари борлиги маълум бўлди. “Маrcа” нашрининг ёзишича, Лео 16 000 м² уйни 11 миллион еврога сотиб олган. Кейинроқ маълум бўлишича, аввалги эгалари зарур лицензиясиз уйни кенгайтирган. Улар рухсатномасиз иккита янги бино қуришган.

 

Айтганча, сентябрь ойида “ПСЖ” футболчиларининг ҳаракатлари ҳақида тўсатдан баҳс бошланганди. Улар “Нант” билан чемпионат ўйинига шахсий самолётда боришди. Шундан сўнг миллий темир йўл компанияси бўлинмаси директори ҳамкорлик борасидаги савол билан Париж клубига мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, пойтахтдан Нантга поэздда икки соатдан камроқ вақт кетади ва бундай ҳолларда сиз хусусий самолётлар ёрдамига мурожаат қила олмайсиз.

 

“Ювентус” билан Чемпионлар лигаси ўйини (2:1) олдидан “ПСЖ” бош мураббийи Кристоф Галтиер ва парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе журналистлар билан суҳбатлашиш учун келишди. ОАВ аъзоси улардан Нантга шахсий самолётдан фойдаланишнинг оқилоналиги ҳақида сўради. Мбаппе кулиб юборди ва Галтиер эса шундай деди:

 

“Бу ҳақда сўрашингизни билардим. Эрталаб биз саёҳатларимизни ташкил қилувчи компания билан гаплашдик. Энди биз бошқа техникада ўйинларга боришни режалаштиряпмиз”.

 

“ПСЖ” бош мураббийининг истеҳзоли жавоби Франция расмийларининг кескин муносабатига сабаб бўлди. Франция спорт вазири Амели Удеа-Кастера twitter'да шундай ёзди:

 

“Ҳурматли Галтиер, биз сиздан вазиятга мос ва масъулиятли жавоб кутиб қоламиз”.

 

Париж мери Анн Идалго ҳам мураббий ва юлдуз футболчининг хатти-ҳаракатидан норози бўлди:

 

“Бундай нарсаларга шундай жавоб бериш нормалми? Уйғонинг йигитлар! Бу Париж”.

 

Кейинчалик Галтиер ноўрин ҳазил учун узр сўради. Шундан ҳам кўриш мумкинки, Месси яқин ойлар ичида доим муаммолар ҳолатларга тушиб келмоқда.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Месси кутилмаганда яна бир жанжалга аралашиб қолди | Zamon.uz