Спорт

Златан фаолиятини кино соҳасида давом эттириши мумкин

У айни вақтда жароҳати сабаб ўйинларда қатнашолмаяпти.

Златан фаолиятини кино соҳасида давом эттириши мумкин

 

Златан Ибраҳимович - жаҳон футболи юлдузларидан бири. Аммо бу мавсумда швед футболчиси умуман майдонга тушмади. У тиззасидаги олган жароҳат туфайли даволанмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, Италия чемпиони 2023 йилнинг январигача Златанга умид боғлай олмайди. Шунинг учун Ибраҳимович вақтни беҳуда сарфлашни хоҳламайди. У эски орзуси бўлган фильмларда роль ўйнашни амалга оширмоқчи.

 

Ибраҳимовичнинг атрофида узоқ вақтдан бери кино билан боғлиқ хабарлар пайдо бўла бошлаганди. Аммо бундан олдин унинг фильмларга қизиқиши юқори даражада эмасди.

 

2016 йилда Златан ҳақида ҳужжатли фильм олинганди. Унда келажакдаги юлдуз футболчининг муваффақиятлари ҳақида сўзлайди. Фильмда архив тасвирларидан фойдаланишган. 2021 йилда эса Гранит Рушити бош ролни ижро этган “Мен Златанман” бадиий драмаси эълон қилинди. Швециялик ҳужумчининг ўзи унда маслаҳатчи бўлиб ишлаган ва суратга олиш ишларида ёрдам берган.

 

Футболчининг ўзи ҳам бир неча бор фильмларда роль ўйнаш имконияти ҳақида гапирган:

 

“Бу “Rembo” ёки “The Bourne Identity” каби бўлади. Кўпчилик мени ёвуз қаҳрамон ролини ўйнашим кераклигини айтади. Менга актёрлар дунёсининг кўриниши ёқади”.

 

2022 йилда Ибраҳимовичнинг узоқ кутилган фильм дебюти бўлиб ўтди. Златан машҳур Астерих ва Обелих франшизасида Антивирус ролини ўйнади, бу ҳақда ўзи ижтимоий тармоқларда ҳам гапирди. Янги қисм 2023 йилда “Астерикс ва Обеликс: Ўрта қироллик” номи билан премьера қилинди.

 

Ҳужумчи бу билан тўхтаб қолмади. Италиянинг “Milan News” портали 41 ёшли швед футболчисига “Вита да Карло” ситкомининг иккинчи мавсумида суратга тушиши ҳақида хабар берди. Шуниси эътиборга лойиқки, фильмни ишлаб чиқариш ва тарқатиш “Наполи” президенти Аурелио Де Лаурентисга тегишли бўлган “Парамоунт +” интернет платформаси томонидан амалга оширилди. Мавжуд маълумотларга кўра, айнан у Ибраҳимович билан музокара олиб борган ва суратга олишда иштирок этишини талаб қилган.

 

Златан Ибраҳимович фаолиятини якунлаганидан кейин фаолиятини кино соҳасида давом эттириши мумкин.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Златан фаолиятини кино соҳасида давом эттириши мумкин | Zamon.uz