Неймар: “Охиригача шундай давом этаман”
Футболчи бу мавсумни ажойиб бошлади.

“ПСЖ”нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар мавсум бошидаги ўйини ҳақида гапирди.
“Мен жуда хурсандман. Мавсумни голлар, голли узатмалар, жамоага қўлимдан келганча ёрдам бериш билан бошладим. Умид қиламанки, мавсумни ажойиб ўтказаман ва охиригача шундай давом этаман. Майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам мен жамоадошларимга ғалаба қозониш учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қиламан. Ўйлашимча, ҳозир мен аввалгидан кўра ўзимни жуда эркин ҳис қилган ҳолда ўйнаяпман”, — дея Неймарнинг сўзларидан клуб расмий сайти иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Неймар жорий мавсумда барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.







