2022 йилда энг кўп маош олган футболчилар
Рўйхатни энг тепасидан “ПСЖ” футболчиси жой олган.

Кевин Де Брюйне, 31 ёш (“Манчестер Сити”) — 29 миллион доллар ( 25 миллион доллар футболдан, 4 миллион доллар футболдан ташқари). Ярим ҳимоячининг Nike, Wow Hydrate, Credit Karma вa Therabody каби 11 та бренд билан шартномаси бор.
Андреас Иниеста, 38 ёш (“Виссел Кобе”) — 30 миллион доллар (25 миллион доллар футболдан, 5 миллион доллар футболдан ташқари). Сентябрь ойида испаниялик футболчи ўзининг спорт кийимлари брендини ишга туширди. У Япония бозорига қаратилган. Иниеста бўлажак жаҳон чемпионати ҳақидаги фильмда ҳам суратга тушмоқда.
Эден Азар, 31 ёш (“Реал Мадрид”) — 31 миллион доллар (27 миллион доллар футболдан, 4 миллион доллар футболдан ташқари). “Реал Мадрид”даги омадсиз давр бельгиялик футболчининг даромадига таъсир қилмади. Бир неча йил олдин у FIFА симуляторининг муқовасида пайдо бўлганди.
Роберт Левандовски, 34 ёш (“Барселона”) — 35 миллион доллар (27 миллион доллар футболдан, 8 миллион доллар футболдан ташқари). Поляк футболчисининг Nike компанияси билан яхши шартномаси бор. Шунингдек, у ўзининг RL9 кийим-кечак брендига ҳамк эга. Бу йил Роберт Huawei билан узоқ муддатли шартномани бекор қилди.
Эрлинг Ҳоланд, 22 ёш (“Манчестер Сити”) — 39 миллион доллар (35 миллион доллар футболдан, 4 миллион доллар футболдан ташқари). Ҳоланд Hyperice, Samsung вa ViaPlay каби компаниялари билан тузилган шартномалар учун йилига 4 миллион доллар олади.
Муҳаммад Салоҳ, 30 ёш (“Ливерпул”) — 53 миллион доллар (35 миллион доллар футболдан, 18 миллион доллар футболдан ташқари). Ёзда мисрлик футболчи “Ливерпул” билан янги шартнома имзолади. Бундан ташқари, у Аdidas'нинг асосий рекламаларини амалга оширади.
Неймар, 30 ёш (“ПСЖ”) — 87 миллион доллар (55 миллион доллар футболдан, 32 миллион доллар футболдан ташқари). Неймарнинг “ПСЖ”га трансфери ҳамон энг қиммат трансферлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Бразилиялик футболчи Ooredoo компаниясининг рекламаси орқали ҳам анчагина пул топади.
Криштиану Роналду, 37 ёш (“Манчестер Юнайтед”) — 100 миллион доллар (40 миллион доллар футболдан, 60 миллион доллар футболдан ташқари). Португалиялик футболчи Nike, Herbalife, Livescore каби компаниялар билан ҳамкорлик қилиб, катта даромад топади.
Лионел Месси, 35 ёш (“ПСЖ”) — 120 миллион доллар (65 миллион доллар футболдан, 55 миллион доллар футболдан ташқари). Мутахассисларнинг фикрича, Лео Аргентина терма жамоасини жаҳон чемпионатида чемпионга айлантиришга ёрдам берса жуда катта миқдордаги пулга эга бўлиши мумкин.
Килиан Мбаппе, 23 ёш (“ПСЖ”) – 128 миллион доллар (110 миллион доллар футболдан, 18 миллион доллар футболдан ташқари). Ёзда француз футболчиси “Реал”га ўтиши кутилган эди. Бироқ у “ПСЖ” билан шартномасини узайтирди ва клубда катта ойлик оладиган бўлди.







