Пеп Гвардиола: “Арсенал” мавсумни яхшироқ бошлади”
Мураббий АПЛ турнир жадвалидаги ҳолат ҳақида гапирди.

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг Премьер-лига ва UEFА Чемпионлар лигасидаги дастлабки ўйинлари ҳақида фикр билдирди.
“Ҳар йилгига қараганда мавсумни яхшироқ бошладик. Айни дамда Премьер-лига ва Чемпионлар лигасида биз энг яхши ҳолатдамиз. Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига чиқишимиз учун битта ғалаба керак, холос. Премер-лига эса қизғин паллада. Ҳозирда биздан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатаётган ва буни уддалаётган битта жамоа бор. Аслида “Арсенал” мавсумни биздан яхшироқ бошлади. Жадвалда биз етакчилик қилмаяпмиз”, — дея Гвардиоланинг сўзларидан “Goal.com” нашри иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Премьер-лиганинг 9 туридан сўнг “Сити” “Арсенал”дан бир очко ортда қолган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.







