Спорт

Чемпионлар лигасининг бу йилги дебютантлари

Улар жаҳон футболининг келажакларими?

Чемпионлар лигасининг бу йилги дебютантлари

 

Чемпионлар лигаси ёш юлдуз футболчиларни аниқлайдиган катта мусобақа. Жорий мавсумда 17 ёшли етти нафар футболчи Чемпионлар лигаси баҳсларида қатнашди. Аммо гуруҳ босқичининг ҳали учта тури ортда қолди. Қуйида ушбу футболчилар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

 

Матҳис Телл, “Бавария” — “Барселона” дебюти (10 дақиқа)

 

Франциялик ҳужумчи шу ёздан бери “Бавария”да ўйнамоқда. Германияликлар Телни 20 миллион еврога сотиб олган эди. Бундеслигага ўтишдан олдин Матҳис Лига 1да еттита ўйин ўтказишга муваффақ бўлган. Аммо гол ура олмаган. “Бавария”да у аллақачон олтита ўйинда рақиб дарвозасига иккита гол киритишга муваффақ бўлди. Бу ёшда “Бавария” таркибида ҳеч ким гол ура олмаган эди. Футболчи янги рекордни қайд этди. Орадан 3 кун ўтиб, франциялик футболчи Чемпионлар лигасида дебют қилди ва “Барселона” билан ўйинда 10 дақиқадан сал кўпроқ вақтини майдонда ўтказди.

 

Том Роте, “Боруссия Дортмунд” – “Копенгаген” дебюти (4 дақиқа)

 

Чап қанот ҳимоячиси 2022 йилнинг апрель ойида Дортмунднинг “Боруссия”сида дебют қилган. Профессионал кареранинг бундай шов-шувли бошланиши Томга Дортмунд сафида уни асосий футболчига айлантирмади. Лекин у камида вақти-вақти билан ўринбосар сифатида майдонга туша бошлади. Шу кунгача Роте бешта ўйинда, битта гол ва битта голли узатмани амалга оширишга эришди. Бир ой олдин у биринчи марта Чемпионлар лигасида ўйнади. Футболчи “Копенгаген” билан кечган уй ўйинида беш дақиқа ўйнади. Кейин “Севиля” билан учрашувда майдонда 10 дақиқадан сал кўпроқ вақт ўтказди.

 

Юсуф Мукоко, “Боруссия Дортмунд” — “Копенгаген” дебюти (24 дақиқа)

 

Эҳтимол, Мукоко бу еттилик ичида энг машҳур футболчи бўлиши мумкин. Мукоко ҳақида бир неча йиллардан буён гапирилади. 16 ёшида германиялик футболчи Чемпионлар лигаси тарихидаги энг ёш футболчига айланди. У Санкт-Петербургдаги “Зенит”га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди, шунингдек, Бундеслигада гол урган энг ёш футболчига айланди. Ҳужумчи шу кунгача “Боруссия” сафида 49 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширган. Чемпионлар лигасида Юсуф беш марта майдонга тушди, шу пайтгача у “Севиля” билан ўйинда фақат битта голли узатма муаллифига айланди. “Реал Мадрид” Килиан Мбаппенинг трансфери муваффақиятсизликка учрагач, Мукокони кўз остига олгани ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.

 

Рико Люис, “Манчестер Сити” — “Копенгаген” дебюти (33 дақиқа)

 

Хосеп Гвардиола ёш ўнг қанот ҳимоячисига ўзини АПЛнинг энг кучли жамоасида кўрсатиш имкониятини берди. Люис “Манчестер Сити” академиясини битирган ва ҳозир Англия ёшлар терма жамоаси аъзоси. Рико бу мавсумда Премьер-лигада дебют қилди. Ҳамда аллақачон уч марта захирадан майдонга тушган. Чемпионлар лигасида эса “Копенгаген” билан 3-турда майдонга тушди. Бироқ, Люис майдонга тушганида, “Ман Сити” аллақачон 4:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди, шунинг учун ниманидир ўзгартириш қийин эди.

 

Стефан Байтетик, “Ливерпул” — “Аякс” дебюти (2 дақиқа)

 

Стефан Байтетик “Селта”нинг собиқ футболчиси. Футболчи ҳозир Испания U-18 терма жамоасида ўйнамоқда. Стефан босим остида тўпни яхши ҳаракатга келтиради. Бастетик бир неча йил олдин “Селта”дан “Ливерпул”га ўтганди. Испаниялик футболчининг Юрген Клопп жамоасидаги дебюти август ойи охирида бўлганди. Ўшанда у заҳирадан майдонга тушиб, жамоаси “Борнмут”ни 9:0 мағлуб этган ўйинда иштирок этганди.

 

Антонио Нуса, “Брюгге” — “Порту” дебюти (15 дақиқа + гол)

 

“Брюгге” вингери нафақат Чемпионлар лигасида иштирок этган, балки битта гол ҳам киритган. Асли нигериялик бўлган норвегиялик футболчи Чемпионлар лигаси 2-турида “Порту” билан ўйинда (4:0) дебют қилди. У ўйин якунига 20 дақиқа қолганида захирадан майдонга тушди ва бельгияликларнинг тўртинчи голига муаллифлик қилди. 3-турда эса Нуса “Атлетико” билан учрашувда (2:0) майдонда беш дақиқа ўтказди, холос.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Чемпионлар лигасининг бу йилги дебютантлари | Zamon.uz