Бенземанинг имконияти юқори — Роналдо
Собиқ футболчи бу йил “Олтин тўп”ни ким олиши мумкинлигини айтди.

Собиқ бразилиялик ҳужумчи, ҳозирда “Крузейро” (Бразилия) ва “Валядолид” (Испания) клублари эгаси Роналдунинг фикрича, “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема 2021/2022 йилги мавсум якунида “Олтин тўп” соҳибига айланади.
“Менимча, Бенземанинг имконияти юқори. У ажойиб статистикага эга. Бошқа ўйинчиларнинг имконияти қандай? Бенземанинг ўтган йили қилган иши, бошқалар бажарган вазифа ўртасида катта фарқ бор”, — дея Роналдунинг сўзларидан “NotiMerica” нашри иқтибос келтирди.
Маълумот учун: 2022 йилги “Олтин тўп”ни топшириш маросими 17 октябрь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Бензема жорий мавсумда барча турнирларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.







