“Кутганмидингиз? Тайёрмисиз?”
Томас Тухел Англия терма жамоасини бошқариши мумкин.

“ПСЖ” ва “Челси”нинг собиқ бош мураббийи Томас Тухел Англия терма жамоасига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.
Тухел сентябрь ойида “Челси”нинг янги раҳбарияти томонидан ишдан бўшатилди ва унинг ўрнини Грем Поттер эгаллаганди. Манбага кўра, германиялик мутахассис имконият берилса, Англия терма жамоасини бошқаришга тайёр эканини айтган.
Англия терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи Гарет Саутгейт Қатардаги жаҳон чемпионатидан сўнг, жамоаси қандай ўйнашидан қатъи назар, истеъфога чиқиши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. Тухел омадсиз турнирларда жамоаларни бошқаришдаги муваффақиятли тажрибаси туфайли англияликнинг ўрнига идеал номзод бўлиши кутилмоқда.







