“Реал Мадрид” бош ҳомийси билан шартномани узайтирди
Томонлар 2016 йилгача мўлжалланган келишувга эришган.

“Реал Мадрид” ва “Emireyts” билан ҳамкорлик шартномасини узайтирди. Испания клуби ва авиакомпания ўртасидаги янги шартнома 2026 йилгача мўлжалланган.
“Маrcа” нашрининг “Sportico” нашрига таяниб хабар беришича, шартнома суммаси тахминан 70 миллион еврони ташкил этади. У жамоанинг спортдаги кўрсаткичларига қараб йилига деярли 80 миллионгача ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, томонлар ўртасидаги ҳамкорлик 2011 йилда бошланган. 2013 йилда эса “Emireyts” “Реал Мадрид”нинг бош ҳомийсига айланганди.







