Спорт

Лапорта “Эль-класико”да “Барса”нинг имкониятини юқори баҳолади

У “Реал” ҳам охиригача курашишини таъкидлаган.

Лапорта “Эль-класико”да “Барса”нинг имкониятини юқори баҳолади

 

“Барселона” президенти Жоан Лапорта Испания Примерасининг 9-туридан ўрин олган “Реал”га қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашар экан, унинг мусобақадаги етакчилик ва жамоанинг руҳий ҳолати борасидаги аҳамиятини баҳолади.

 

“Барселона” ва “Реал” учрашувлари ҳар доим жуда қизиқарли бўлади. Чунки, бундай ўйинда ғалаба қозонган жамоа янада кучлироқ бўлади. Ютқазган эса, шунга кўра, маънавий зарба олади, бу унга зарар етказади. Агар натижага эришиб, жадвалда пешқадамлик қилишда давом этсак, бу бизни янада кучли қилади. Бизда энг яхши ўйин тизими мавжуд. “Реал Мадрид” ҳамиша охиригача курашади, буни тан олиш керак. Умид қиламизки, бу ўйинда ҳам ўтган мавсумдагидек ҳаммаси яхши бўлади”, — дея Лапортанинг сўзларидан “Маrcа” нашри иқтибос келтирди.

 

Эслатиб ўтамиз, “Реал Мадрид” — “Барселона” учрашуви 16 октябрь куни “Сантяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади. Ўтган мавсумда “кўк-анорранглилар” Мадридда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишган.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Лапорта “Эль-класико”да “Барса”нинг имкониятини юқори баҳолади | Zamon.uz