“Реал” “Эль-Класико”да “Барселона”ни мағлуб этди
Ўйин 3:1 ҳисобида якунланди.

Бугун, 16 октябрь куни Ла Лига 9-туридан ўрин олган “Реал” – “Барселона” учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда мезбонлар 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Ўйин давомида Бензема, Валверде ва Родриго ўз номини таблога ёздириб қўйди. Меҳмонларнинг ягона голига Торрес муаллифлик қилди.
Шу тариқа “қаймоқранглилар” 9 турдан сўнг 25 очко ишлашга муваффақ бўлди. Жамоа айни пайт пешқадамлик қилиб турибди. “Барселона" ҳисобида 22 очко мавжуд бўлиб, клуб 2-поғонани банд этган.








