Бир ҳафта аввал портлатилган кўприкда автобуслар ҳаракати тикланди
Эндиликда Қрим кўприги йўловчи ташиш учун автомобиллар, автобуслар, поездлар ва электропоездлар ҳаракати очиқ.

8 октябр куни эрталаб Қрим кўпригида портлаш содир бўлиб, бир неча систерна ёниб кетганди. Унда тўрт киши ҳалок бўлди. 12 октябр куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати Қрим кўпригидаги терактни Украина ҳарбий разведкаси раҳбари Кирилл Буданов уюштирганини аниқлаганини маълум қилди.
Қрим кўпригида автобуслар ҳар икки йўналишда ҳам ҳаракатлана бошлади.
“Қрим кўпригида автобуслар ҳаракати бошланди. Улар бугун эрталаб икки йўналишда ҳаракатлана бошлади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ автобуслар паром ўтиш жойига жўнатилган эди”, — дейилади республика Транспорт вазирлиги вазирлик хабарида.
Таъкидланишича, эндиликда кўприкда йўловчи ташиш учун автомобиллар, автобуслар, поездлар ва электропоездлар ҳаракати очиқ.
Бундан ташқари, агар хоҳласа, йўловчилар Керч денгиз ўтиш жойининг қайиқлари ва паромларидан фойдаланишлари мумкин.







