Спорт

Футбол бўйича 2023 йилги Осиё кубоги қаерда ўтказилиши маълум бўлди

Осиё кубоги — 2023 мусобақаси Хитойда бўлиб ўтиши кўзда тутилган эди.

Футбол бўйича 2023 йилги Осиё кубоги қаерда ўтказилиши маълум бўлди

 

Осиё футбол конфедерацияси Қатарни 2023 йилги Осиё кубоги мезбони сифатида танлади.

 

Футбол бўйича 2023 йилги Осиё кубоги мусобақалари Қатар ўтказилади. Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида Қатар мусоқабанинг мезбони сифатида тасдиқланди.

 

“ОФК ва Осиё футбол оиласи номидан Қатар футбол ассоциациясини яқинлашиб келаётган ОФК Осиё Кубоги мусобақасига мезбонлик қилиш ҳуқуқи берилгани билан табриклайман”, — деди ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа.

 

Таъкидлаш жоизки, Австралия, Индонезия, Жанубий Корея ва Қатар Осиё кубогини ўз майдонларида ўтказиш таклифини берган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги—2023 мусобақаси Хитойда бўлиб ўтиши кўзда тутилган эди. Аммо мамлакатдаги COVID-19 пандемияси сабаб Хитой уни ўтказишдан бош тортган. Мусобақа 2023 йилнинг 16 июндан 16 июлига қадар давом этади.

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси муддатидан илгари 2023 йилда футбол бўйича бўлиб ўтадиган Осиё кубогига йўлланма олган. Ўзбекистон кетма-кет 8 марта Осиё кубогида иштирок этади.

 

Қатар ОФК Осиё кубоги мусобақасининг амалдаги чемпиони ҳисобланади, 1988 ҳамда 2011 йилларда ҳам қитъанинг энг нуфузли биринчилигига ушбу мамлакат мезбонлик қилган.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"