Португалиянинг янги Роналдуси
Сиз уни қанчалик танийсиз?

Рафаэл Леау қишки трансфер бозоридаги асосий футболчилардан бири бўлиб турибди. Ўтган мавсум А Cериянинг энг яхши футболчиси ўзининг иккинчи ажойиб йилини ўтказмоқда. Шу тариқа у бир вақтнинг ўзида бир нечта топ-клубларнинг эътиборини тортди. 23 ёшли ҳужумчи “Милан” билан 2024 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган, бироқ у бир неча ой ичида клубини ўзгартириши мумкиндек кўринмоқда.
Леау ким ўзи?
Леау ҳам Роналду каби фаолиятини “Спортинг”да бошлаган. Ҳужумчи тез ривожланди. У 2017/2018 йилги мавсумда Португалия кубогида гол урди. Бу унинг катталар футболидаги дебют голи бўлди. Ўша йили Леау UEFА Ёшлар лигасида олтита ўйинда бешта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Бир йилдан сўнг эса футболчи “Лилл” клубга ўтади.
Францияда ҳужумчи олдинга катта қадам ташлади. Лига 1 га ўтишдан олдин у катта футболда атиги бешта ўйин ўтказганди. Мазкур баҳсларда ҳам у иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. 2018/2019 йилги мавсумда Леау Франция чемпионатининг 24 та ўйинида саккизта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Рафаэлнинг «Лилл» билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган эди. Ажойиб ўйинлардан сўнг француз клуби истиқболи бор йигитни “Милан”га 29,5 миллион еврога сотиб юборди.
Португалиялик футболчи Италияда тўрт мавсумдан бери фаолият олиб бориб келмоқда.
2019/2020 йилги мавсум - 31 ўйин, 6 гол, 2 голли узатма;
2020/2021 йилги мавсум - 30 учрашув, 6 гол, 6 голли узатма;
2021/2022 йилги мавсум - 34 ўйин, 11 гол, 10 голли узатма.
Бундан ташқари, ўтган мавсумда Леау “Милан” таркибида Италия чемпиони бўлди. Бундан ташқари мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Шунингдек, Португалиянинг асосий жамоасида дебют қилди. Ҳужумчи терма жамоа сафида 11 ўйин ўтказиб, иккита голли узатмани амалга оширган. Клуб таркибидаги ўйинга келсак, Леау мавсумни жуда яхши бошлад. У Чемпионлар Лигасининг тўртта ўйинида учтадан голли узатмани амалга оширди ва А Cериянинг саккизта учрашувида тўртта гол урди ва шунча голли узатмани амалга оширди.
Евро-2016да ғалаба қозонган Португалияда иккита кучли ҳужумкор ўйинчи бор эди. Булар Диого Жота ва Жоãо Феликс. Леау ҳам Португалиянинг янги асосий юлдузига айланиши мумкин. Унинг катта турнирларда тажрибаси йўқ, аммо айнан Рафаэл Фернандо Сантос учун ҳозир муҳим ҳужумкор ўйинчи ҳисобланади.
Ҳозирда “Милан” раҳбарияти португалиялик билан шартномани янгиламоқда, чунки унга аллақачон “Манчестер Сити”, “Челси” ва “ПСЖ” қизиқиш билдирмоқда. “Медиафоот” нашрининг хабарига кўра, парижликлар вингерни 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр. Аммо “Милан” футболчини сақлаб қолиш учун бор кучини сарфламоқда. “Фоотбалл Италиа” нашрининг хабарига кўра, клуб раҳбарияти ҳужумчига шартнома таклиф қилиш режалаштирган.
Милан спорт директори Паоло Малдини футболчи ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
“Биз Рафаэл Леау билан шартномани узайтирмоқчимиз. Чунки, биз унинг ўсишига ёрдам берадиган энг яхши клубмиз. Биз ҳали ҳам музокаралар олиб боришимиз ва келишувга эришишимиз керак”.
Малдини “Милан”ни Леау учун идеал клуб деб ҳисобласада, унинг жамоада қолиш эҳтимолини юқори баҳоламади. Агар кимдир португалиялик футболчи учун катта миқдорда (100+ миллион евро) таклиф қилса, уни сотиши мумкин.
Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионати футболчининг «Милан»дан кетиш ёки кетмаслигини белгилайди. Португалиялик футболчи бундан аввал ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати ғолиби ва кумуш медали соҳибига айланган. Энди тўрт йилликнинг асосий турнирида ўзини кўрсатиш вақти келди.







