Тони Кроос Валвердени мақтади
У жамоадошини энг кучли футболчилар қаторига киритди.

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос Ла Лиганинг 9-туридан ўрин олган “Барселона”га қарши ўйинда жамоасининг ғалабасига муносабат билдирди. Немис футболчиси жамоадоши Федерико Валвердени мақтади.
“Федерико Валверде айни дамда ўз позициясида дунёнинг энг кучли учта футболчисидан бири”, — деб Тони Кроос ўзининг twitter саҳифасида шундай пост қўйди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 октябрь куни Мадриднинг “Реал” клуби Ла Лиганинг 9-тури доирасида “Барселона”ни қабул қилди. Учрашув “Қироллик клуби”нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Жамоа сафида Карим Бензема, Федерико Валверде ва Родриго гол уришди.
Шундан сўнг, “Реал” 25 очко жамғариб, чемпионат турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Барселона” эса иккинчи ўринда бормоқда.







