Фаолиятида энг кўп жароҳат олган футболчилар
Улар жуда кўп вақтини майдон ташқарисида ўтказиб юборган.

“Поп Фоот” нашри тарихдаги энг кўп жароҳат олган футболчилар ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Қуйида ушбу футболчилар ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишингиз мумкин:
Томаш Росики (16 та жароҳат, 1301 кунни ўтказиб юборган)
Чехиялик ярим ҳимоячининг энг яхши йиллари Дортмунднинг “Боруссия” клубида ва “Арсенал”да ўтган. 2007/2008 йилги мавсумда Росики Лондон клубида ўйнаб, тиззасидан жароҳат олди. Ушбу жароҳат туфайли ярим ҳимоячи бир йилдан ортиқ майдонга тушмади. Томаш 2015/2016 йилги мавсумда ҳам мусобақада қатнаша олмади. Тиззасидаги операциядан кейин 220 кунни ўтказиб юборди. Росики фаолиятининг сўнгги йилларини “Спарта”да ўтказди, бироқ у ерда ҳам жиддий жароҳатдан қутулолмади. 2016/2017 йилги мавсумда мушак толалари ёрилиши туфайли 22 та учрашувни ўтказиб юборди.
Холгер Бадштубер (22 та жароҳат, 1305 кунни ўтказиб юборган)
Бадштубер фаолиятидаги энг оғир жароҳатини “Бавария”да олганди. 2012 йилнинг декабрида немис ҳимоячиси оёқларини синдириб, бир ярим йилга сафдан чиқди. Кейинчалик ҳимоячи сон ва тўпиғидан олган жароҳати туфайли яна деярли бир йилни ўтказиб юборди. 2017 йилда Бадштубер “Бавария”дан “Штутгарт”га ўтди. Ўшанда футболчи бош мураббий Карло Анчелотти билан можаро туфайли Мюнхен клубини тарк этганини такидлаганди. Унинг сўзларига кўра, италиялик мутахассис унга ишонмаган, шу боис Холгер жамоасини ўзгартирган. Бадштубер 2022 йил сентябрида фаолиятини якунлаганини эълон қилди, унинг сўнгги клуби “Люсерн” бўлди.
Роналдо (8 жароҳат, 1324 кунни ўтказиб юборган)
Бразилиялик икки карра жаҳон чемпиони, икки карра «Олтин тўп» соҳиби, “Олтин бутса” соҳиби, 2002 йилги жаҳон чемпионатининг тўпурари. Роналдонинг бундан ташқари яна бошқа кўплаб мукофотлари бор. Аммо жиддий жароҳатлар бўлмаса, булар янада кўпроқ бўлиши мумкин эди. 1999/2000 йилги мавсум футболчининг фаолиятидаги энг қийин мавсум бўлди. У ўша пайтда “Интер”да ўйнарди. синдирди. Жароҳатлар туфайли Роналдуо деярли икки йил майдонга тушмайди.
Жек Уилшер (18 та жароҳат, 1470 кунни ўтказиб юборган)
Англиялик футболчи жароҳатлар туфайли ўз имкониятларини тўлиқ очиб бера олмади. «Арсенал»да Жек тўпиғидан жарроҳлик амалиётини ўтказди, тиззасини операция қилдирди. “Вест Хем”га ўтиш буларга таъсир қилмади. Худди шу тўпиғи ва сон қисмидаги жароҳатлар туфайли у бир йилдан кўпроқ вақтни ўтказиб юборди. Уилшернинг сўнгги клуби Даниянинг “Орхус” клуби бўлди ва у фаолиятини 2022 йилнинг ёзида якунлади. У ҳозирда “Арсенал” академиясида ишламоқда.
Арен Роббен (58 та жароҳат, 1507 кунни ўтказиб юборган)
Голландиялик футболчи 50 дан ортиқ жароҳат олган. 2009 йилнинг ёзида Роббен “Бавария”га ўтди ва орадан бир йил ўтиб мушакларидан жароҳат олди. Шу сабабли у беш ой майдонга тушмади. Бундан ташқари, турли хил жароҳатлар сони кўпайиб кетди. Роббен фаолиятининг сўнгги йилини “Гронинген” сафида ўтказди. Бироқ у ерда ҳам сон қисмидаги жароҳатлари туфайли 200 кундан кўпроқ вақтни ўтказиб юборди.
Абу Диаби (21 жароҳат, 1747 кунни ўтказиб юборган)
Футболчи жароҳати сабабли фаолиятидаго деярли беш йилни ўтказиб юборди. 2013 йилнинг март ойида Диаби тиззасидан жароҳат олди. Бу эса уни бир йилдан ортиқ вақтни ўтказиб юборишига сабаб бўлди. Ўша пайтда Абу нафақага чиқиш ҳақида ўйлаётган эди. Аммо “Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер уни жароҳатдан тикланишга кўндирган. Афсуски, бу самарали қайтиш бўлмади.







