Спорт

Клопп ўз футболчисини мақтади

Кеча “Ливерпул” навбатдаги турда уч очкони қўлга киритди.

Клопп ўз футболчисини мақтади

 

“Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клопп Англия премьер-лигасининг 12-тури доирасида “Вест Ҳем Юнайтед”га қарши ўйиндан сўнг уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нунес ҳақида гапирди. Баҳс “Ливерпул” клубининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

 

“У бу учрашувда ажойиб ўйин кўрсатди. Нунес улкан истеъдод эгаси. У эндигина 22 ёшга тўлди. Футболчимнинг кечаги ўйинидан хурсандман», — дея Клоппнинг сўзларидан “BBC” нашри иқтибос келтирди.

 

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 22-дақиқасида “мерсисайдликлар” олдинга чиқиб олишди, ўшанда ҳимоячи Константинос Тсимикаснинг узатмасидан сўнг Дарвин Нунес гол уришга муваффақ бўлди.

 

Ушбу ғалабадан сўнг “Ливерпул” 16 очко билан турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилиб олди. “Вест Ҳем” 13-ўринда қолди. “Болғачилар” ҳисобида 11 очко бор.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Клопп ўз футболчисини мақтади | Zamon.uz