Францияда сентябрь ойининг энг яхши футболчиси аниқланди
У 57 фоиз овоз тўплади.

“ПСЖ” ҳужумчиси Лионел Месси Франция чемпионатининг ой ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда турнир матбуот хизмати хабар берди.
Аргентиналик футболчи мухлисларнинг 57 фоиз овозини қўлга киритди. Сентябрь ойида у Франция чемпионатида учта ўйин ўтказиб, битта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. 35 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсумда Париж клуби сафида барча турнирлар доирасида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.







