Шавкат Мирзиёев: Туркманистон – энг яқин қўшнимиз ва ишончли ҳамкоримиз
Ўзбекистон ва Турманистон етакчилари тор доирада музокара ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов қардош халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари музокараларнинг асосий мавзуси бўлди.
Кейинги йилларда амалий ҳамкорликнинг барча йўналишларида катта натижалар бўлгани таъкидланди. Олий даражада эришилган келишувлар “йўл харитаси” асосида муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари, ҳудудлари ўртасида мунтазам мулоқотлар ва сермаҳсул алмашинувлар олиб борилмоқда.
Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов ушбу учрашув Ўзбекистон билан Туркманистоннинг кўп қиррали стратегик шериклиги ривожига янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.
Халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан батафсил фикр алмашилди, жумладан, Марказий Осиёда ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари қардош халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.