“Оливейра Махачевни нокаут эвазига мағлуб этади”
Собиқ UFC чемпиони бўлажак жанг ҳақида гапирди.

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хосе Алдо россиялик жангчи Ислом Махачев ва бразилиялик Чарлз Оливейра ўртасидаги бўлажак чемпионлик жанги борасида ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.
“Оливейра учун қийин жанг бўлади. Биламан, Чарлз жиу-житсуда зўр, лекин ҳеч кимнинг Махачев билан майдонда жанг қилиб, устунликка эришганини кўрмаганман. Барча Исломнинг чемпионга айланиши хоҳлаяпти. Бироқ, ўйлайманки, Чарлз бу тўқнашувда нокаут эвазига ғалаба қозонади”, — дея Алдонинг сўзларидан “MMA Fighting” иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Махачев ва Чарлз Оливейра ўртасидаги дуэль бугун Абу-Дабида бўлиб ўтади.







