"Ҳурмат ҳамма нарсадан устун”
Махачев бир неча кун олдинги рақиби билан суратга тушди.

Аралаш яккакураш бўйича россиялик жангчи, енгил вазнда янги UFC чемпиони Ислом Махачев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида янги постни эълон қилди.
Махачев 22-октабр куни Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC 280 турнирида чемпионлик жангида рақиби бўлган бразилиялик жангчи Чарлз Оливейра билан тушган суратини жойлаштирди.
“Ҳурмат ҳамма нарсадан устун. Бразилиялик барча мухлисларга катта раҳмат”, — деб ёзди Махачев ушбу суратни илова қилиб.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Махачев ва Чарлз Оливейра ўртасидаги дуэль иккинчи раундда якунига етди. Россиялик жангчи бўғиш усули билан рақибини мағлуб этди ва енгил вазнда UFC чемпионлик камари соҳибига айланди.
Маълумот ўрнида: Махачев профессионал аралаш яккакурашларда 24 та жанг ўтказган. У жангларнинг 23 тасида ғалаба қозонган ва фақат бир марта мағлубият аламини тотиб кўрган.







