Спорт

Ишсиз юрган мураббийлар

Уларнинг сафига яқинда Стивен Жеррард қўшилганди.

Ишсиз юрган мураббийлар

 

Яқинда Стивен Жеррард “Астон Вилла” бош мураббийлигидан бўшатилди. “Фулҳем” билан ўйиндан сўнг унинг клубдаги тақдири ҳал бўлди. Жеррарднинг Премьер-лигадаги биринчи тажрибаси муваффақиятли бўлмади.

 

Бу ишдан бўшатиш Премьер-лигада мавсум бошидан бери тўртинчиси бўлди. “Борнмут”дан Скотт Паркер бу рўйхатни бошлаб берди. Ундан кейин Томас Тухел ва Бруно Лейж ҳам бунга қў[шилди. Бундан ташқари ҳозирда Брендан Рожерснинг “Лестер”даги ва Френк Лемпарднинг “Эвертон”даги фаолияти узоқ вақтдан бери муҳокама қилинмоқда. Айни дамда дунёнинг бир қатор мураббийлари ишсиз юрибди. Қуйида мазкур мураббийлар ҳақида маълумотга эга бўлишинингиз мумкин:

 

Зинедин Зидан

 

Яқинда Зидан борасида Франция терма жамоаси ва “ПСЖ”да бир қанча миш-мишлар тарқалди, аммо уларнинг барчаси тасдиқланмади: “Реал”дан кетганига деярли бир ярим йил ўтган бўлсада, Зидан биронта жамоани бошқаришга шошилмаётганга ўхшайди. Бундан аввалроқ, “Ювентус” ва “ПСЖ” келаси ёзда мураббий учун кураш олиб бориши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

 

Оле-Гуннар Сулшер

 

“Манчестер Юнайтед”дан ишдан бўшатилганидан сўнг, у Норвегияга қайтди. Куз бошидан бери Сулшер ўғли ўйнайдиган “Кристиансунд U-14” жамоасининг машғулотларининг ҳафтасига икки ёки уч марта олиб бормоқда. Норвегиянинг Тиденс Крав нашри мутахассис шу вақт ичида унга тушган барча таклифларни рад этганини ёзди. Бироқ мураббийга кимлар қўнғироқ қилганини маълум қилмаган.

 

Рафаэл Бенитес

 

Испаниялик мураббий “Эвертон”га клубда муҳим ўзгаришлар бошланганида келган эди. Трансфер учун кам пул сарфланиши клубда ўзгариш қилиш имконини бермади. Шу сабабли Бенитеснинг жамоадан кетишига олиб келди.

 

Клаудио Ранери

 

Ранери “Уотфорд”да узоқ вақт ишламади: у 2021 йилнинг октабрида жамоани қабул қилиб олганди. Ҳамда 2022 йилнинг январида эса ишдан бўшатилди. У ердаги вазият ҳалокатли эди. Ранери жамоаси билан 14 та учрашувда 11 та мағлубиятни тотиб кўришга мажбур бўлди. Ўшандан бери италиялик мураббийнинг карьераси ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ.

 

Маурисио Почеттино

 

Почеттино “ПСЖ” сафида Чемпионлар лигасида муваффақиятсизликка учради. Европанинг энг нуфузли турнирида чемпион бўлиш узоқ вақтдан бери парижликларнинг асосий мақсади бўлиб келган. Бир қатор юлдуз футболчилар билан ҳам бу натижага эриша олмаган мураббий шу сабабли ишдан бўшатилди. Почеттинога аллақачон “Ювентус”, “Челси”, “Манчестер Сити”, “Ница”дан таклифлар бўлган. Бироқ, унинг келажаги ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.

Ёахим Лёв

Жаҳон чемпиони бўлган мураббий ўтган йили Германия терма жамоасини тарк этган эди. Бу муддат ичида у ишсиз юрибди. Шундан сўнг мураббийга “Фенербахче”, “Реал Мадрид”, “ПСЖ” ва ҳатто Россия терма жамоасидан таклифлар бўлган. Май ойида “Скй Спорт Деутсчланд” нашри Лёвнинг аниқ таклифлари борлиги ва у клубда ишлашни хоҳлаётгани ҳақида хабар берган эди. Аммо ўшандан бери сукунат ҳукм сурмоқда.

 

Томас Тухел

 

Тухелнинг “Челси”дан четлатилиши барчани ҳайрон қолдирди. Ёзда, янги хўжайин Тодд Боули ўзининг кенг кўламли ислоҳотларини бошлаганида, томонлар тил топишиб, ҳамма нарсага келишиб олгандек туюлганди. Ҳозирда немис ОАВлари мураббий “Байер”нинг таклифини рад этгани, бундан ташқари у “Бавария”ни бошқариши мумкинлигини ёзишган. Тухелни бу вариант қизиқтирмоқда. Сўнгги пайтларда мураббий Англия терма жамоасини бошқариши мумкинлиги айтилмоқда.

 

Хулен Лопетеги

 

Лопетеги “Севиля”да уч мавсум ишлади, аммо кузда унинг клубдаги фаолияти якунига етди. Чемпионлар лигаси доирасидаги уй учрашувида Дортмунднинг “Боруссия” клубидан қабул қилинган даҳшатли мағлубиятдан сўнг (1:4) дарҳол раҳбарият у билан хайрлашди. Кетишдан олдин Лопетеги “Вулверхемптон” билан боғланган. Инсайдерлар “Севиля” унинг ўрнига ўринбосар қидираётганликларини хабар қилишган.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Ишсиз юрган мураббийлар | Zamon.uz