Спорт

Чемпионлар лигасида энг тез хет-трик қайд этган футболчилар

Улар орасида кимлар бор?

Чемпионлар лигасида энг тез хет-трик қайд этган футболчилар

 

Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида энг тезкор хет-трик қайд этиб, ўзига хос рекордни қайд этди. Унинг рекордига яқинроқ натижа кўрсатган бошқа футболчилар ҳам бор.

 

Муҳаммад Салоҳ — 6 дақиқа

 

“Ливерпул” ҳужумчиси ҳар доим ўзининг тезлиги билан рақибларининг эсида қолган. Аммо яқинда “Рейнжерс”га қарши ўйинда унга учта гол уриш учун бор-йўғи 6 дақиқа 12 сония керак бўлди. Ажойиб натижа.

 

Бафетимби Гомис — 8 дақиқа

 

2011 йилда “Лион”га Загребнинг “Динамо”сини 7:1 ҳисобида мағлуб этишга ёрдам берган Бафетимби Гомиснинг хет-трикини бажариш учун бироз кўпроқ вақт керак бўлади. Ҳужумчи буни саккиз дақиқада амалга оширган.

 

Майк Нюелл — 9 дақиқа

 

Майк Нюелл бу натижа учун Салоҳдан икки дақиқа кўпроқ вақт сарфлаган. 1995 йилда “Блекберн Роверс” ўз уйида Норвегиянинг “Русенборг” клуби устидан йирик ҳисобда ғалабага эришади. Мезбонларнинг 3 та голига Нюелл муалллифлик қилади.

 

Роберт Левандовски — 10 дақиқа

 

Роберт Левандовски ўтган мавсумда рекордчига айланди. “Бавария” сафида полшалик ҳужумчи “Залсбург” билан ўйин бошида 3 та гол уришга эришди.

Раҳим Стерлинг — 11 дақиқа

 

Чемпионлар лигасида бирданига бир нечта футболчилар 11 дақиқа ичида хет-трик қайд этишган Улардан бири 2019 йилда “Аталанта” ҳимоясини ларзага келтирган Раҳим Стерлинг бўлди. У учта гол уриш учун 11 дақиқаю 13 сония вақт сарфлаган.

 

Криштиану Роналду — 11 дақиқа

 

2015 йилда “Реал Мадрид” тарихдаги энг эсда қоларли ўйинлардан бирини ўтказди. Швециянинг “Малмё” клубига қарши ўйинда “қаймоқранглилар” юлдуз ҳужумчиси 11 дақиқаю 15 сонияда хет-трик қайд этди.

 

Луис Адриано — 12 дақиқа

 

Луис Адриано 2014 йилда Левандовски каби яхши натижа кўрсатди. Белоруссиянинг “БАТE” жамоаси Донетскнинг “Шахтёр” жамоасини 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратганда ҳужумчини тўхтатишни иложи бўлмади.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Чемпионлар лигасида энг тез хет-трик қайд этган футболчилар | Zamon.uz