“ПСЖ” футболчиси Чемпионлар лигаси рекордларидан бирини янгилади
У кеча 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

“ПСЖ”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионел Месси Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тури доирасидаги “Маккаби Хайфа”га қарши ўйинда (7:2) ажойиб ўйин кўрсатди. Бунинг натижасида у турнир рекордларидан бирини янгилади. Бу ҳақда “Опта Жоу” нашри хабар берди.
Манба таъкидлаганидек, Лионел Месси Чемпионлар лигаси тарихидаги энг кекса футболчи бўлиб, у бир ўйинда икки марта гол урган ва икки голли узатма берган футболчига айланди. У айни дамда 35 ёшда.
Эслатиб ўтамиз, Месси жорий мавсумда “ПСЖ” сафида барча турнирлар доирасида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг парижликлар билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар тузилган ва трансфер нархи эса 50 миллион еврога баҳоланган.







