Спорт

Ўрунов “Навбаҳор”га ўтишга яқин турибди

У Ўзбекистонда мавсум тугашини кутмоқда.

Ўрунов “Навбаҳор”га ўтишга яқин турибди

 

“Спартак” ва “Урал” клубининг собиқ футболчиси Остон Ўрунов Ўзбекистонга қайтишга яқин турибди. Ярим ҳимоячининг хизматларига “Навбаҳор” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Метаратингс” нашри хабар берди.

 

Манба берган хабарга кўра, Ўрунов яқин кунларда “Навбаҳор”га ўтиш бўйича якуний қарорни қабул қилади. Агар “Навбаҳор” ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, Ўрунов клуб таклифига рози бўлади. Шунинг учун Остон Ўзбекистонда мавсум якунланишини кутмоқда.

 

Қайд этилишича, Остон Кореянинг “Жонбук Моторс” клубига ҳам ўтиши мумкин эди, бироқ клуб эътиборини бошқа футболчига қаратган.

 

Айни дамда “Навбаҳор” Ўзбекистон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Турнирда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олади. 3 ва 4-жамоалар эса саралаш орқали Чемпионлар лигасига чиқади.

 

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Россияда у “Спартак”, “Уфа” ва “Урал” клубларида ўйнаган.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.