Спорт

Учта топ-клуб Чемпионлар лигаси билан хайрлашди

Испаниялик мухлисларга ҳавас қилиб бўлмайди.

Учта топ-клуб Чемпионлар лигаси билан хайрлашди

 

Кеча Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Натижада бир нечта топ-клублар бирданига плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлишди. Қуйида гуруҳлардаги ҳолат ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

 

А гуруҳи

 

“Наполи” сўнгги тур натижаларига кўра плей-оффга чиқди. “Ливерпул” эса буни сўнгги турларга қолдирди. Англия жамоаси нафақат “Наполи”ни мағлуб этиши, балки йирик ҳисобда ҳам муваффақият қозониши керак. “Рейнжерс”да Европа лигасига йўл олиш учун ҳали ҳам имкониятлар мавжуд, аммо бунинг учун эса “Аякс”ни йирик ҳисобда мағлуб этиш керак. Голландия клуби биринчи даврада рақибларини 4:0 ҳисобида мағлуб этганди.

 

Б гуруҳи

 

Бельгия чемпиони тарихда илк бор Европанинг энг нуфузли турнирининг плей-офф босқичига чиқди. Ҳамда бу вазифани бир нечта тур олдин бажарди. Кеча клубга турнирни иккита мағлубият билан бошлаган “Порту” рақиблик қилди. Мадриддаги ақл бовар қилмайдиган якун “Атлетико”ни плей-оффдан четлатди. Энди испан клуби Европа лигаси йўлланмаси учун “Байер” билан кураш олиб бориши керак бўлади.

 

C гуруҳи

 

Мўъжиза содир бўлмади. “Интер” “Виктория”ни мағлуб этди ва 1/8 финалга “Бавария” билан бирга йўл олди. “Барселона” кетма-кет иккинчи йил плей-офф босқичини ўтказиб юборадиган бўлди. Энди Хави жамоасини Европа лигасидаги ўйинлар кутмоқда. “Бавария” биринчи ўриндан, “Интер” иккинчи ўриндан 1/8 финалга йўл олди. Гуруҳдаги қолган ўйинлар унчалик аҳамиятга эга эмас.

 

Д гуруҳи

 

Бу гуруҳда энг чалкаш вазият кузатилмоқда. Барча жамоаларда плей-оффга чиқиш имконияти бор. Ҳозирча “Тоттенҳем” бироз устунликка эга, аммо клуб  сўнгги турда Францияда ўйнайди. Бироқ, Лондон жамоасига дуранг ўйнаш кифоя, бу жамоага плей-офф йўлланмасини тақдим этади. “Спортинг” қўшимча кўрсаткичлар бўйича “Айнтрахт”дан олдинда. Сўнгги турда улар Лиссабонда ўзаро ўйнашади.

 

Э гуруҳи

 

5-тур якунларига кўра, плей-оффнинг яна бир иштирокчиси аниқланди. “Челси” 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди. Бундан ташқари, Лондон клуби биринчи ўринни эгаллайди. Чунки, жамоа ўзаро учрашувларда “Милан”дан устунликка эга. “Динамо” учинчи ўриндан юқорига кўтарила олмайди, чунки қўшимча кўрсаткичлар бўйича италияликларга етолмайди. “Милан” ва “Залсбург” 1/8 финалга иккинчи йўлланма учун кураш олиб боради. Сўнгги турда улар “Сан-Сиро”да ўзаро тўқнаш келишади.

 

Ф гуруҳи

 

Мадриднинг “Реал” клуби сўнгги тур натижасига кўра 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди. Иккинчи ўринга “Лейпциг” ва “Шахтёр” даъвогарлик қилмоқда. Охирги турда улар нейтрал майдонда ўйнашади. Немис клубини дуранг ҳам қониқтиради, аммо Украина жамоаси ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қилиши турган гап. “Селтик” тўртинчи ўринда қолмоқда.

 

Г гуруҳи

 

Бу гуруҳда ҳаммаси аниқ. “Ман Сити” биринчи ўриндан, “Боруссия Дортмунд” эса иккинчи ўриндан жой олди. “Севиля” Европа лигасида ўйнашда давом этади, “Копенгаген” охирги ўриндан жой олади.

 

Ҳ гуруҳи

 

“ПСЖ” ва “Бенфика” плей-офф йўлланмасини нақд қилиб улгурди. “Ювентус” эса учинчи ўриндан юқорига кўтарила олмайди. Бу гуруҳда ким ғалаба қозониши ва ким Европа лигасига йўл олишини билишгина қолди, холос.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Учта топ-клуб Чемпионлар лигаси билан хайрлашди | Zamon.uz