Шомуродовни устози янги рекорд ўрнатди
У Европада энг кўп ғалаба қозонган мураббийга айланди.

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Европадаги 107-ғалабасини қўлга киритди, Италия клуби кеча Европа лигаси гуруҳ босқичи 5-турида Финландия клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Португалиялик мутахассис бу кўрсаткич бўйича Сер Алекс Фергюсонни ортда қолдириб, еврокубокларда энг кўп ғалаба қозонган мураббийга айланди. Моуриньо бунгача “Порту”, “Челси”, “Реал”, “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенҳем” клубларини бошқарган. Португалия клуби билан у 2003-2004 йиллар Чемпионлар лигаси ғолибига айланди. “Манчестер Юнайтед” билан 2017 йилда Европа Лигасида тенгсиз деб топилди. “Рома” билан эса 2021/2022 йилги мавсумда Конференция Лигаси кубогини қўлга киритди.
Европа лигасининг гуруҳ босқичида италияликлар айни вақтда етти очко билан гуруҳда иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўриндаги “Бетис”да эса 13 очко бор.







