Спорт

Махачевнинг навбатдаги жанги кимга қарши бўлади?

Спортчининг олдида бир қанча вариантлар бор.

Махачевнинг навбатдаги жанги кимга қарши бўлади?

 

Яқинда Бирлашган Араб Амирликларида ўтган UFC турнирида россиялик Ислом Махачев енгил вазн тоифасида янги UFC чемпионига айланди. Ҳабиб Нурмагомедовнинг дўсти камар учун жиддий кураш олиб борди. Махачевни энг иқтидорли шогирдларидан бири деб билган Абдулманап Нурмагомедов ҳам шуни хоҳларди.

 

Махачев Оливейрани ишончли тарзда мағлуб этди. Энди жангчи учун янги имкониятлар очилмоқда. Кўпчилик Исломда кучли тайёргарлик йўқ, деб ҳисоблайди, аммо ҳозирги чемпионлик мақоми унинг обрўсини янада оширади. Шу билан бирга, Махачев Ҳабибнинг даражасига чиқиши учун унинг олдида ҳали кўп вазифалар бор.

 

Енгил вазн тоифасидаги чемпионлик учун навбатдаги давогар Алекс Волкановски бўлиши барчага маълум бўлиб улгурган. У “UFC 280” турнирида Ислом билан куришишга ҳам эришди.

 

Алекс вазн тоифасидан қатъи назар, енгил вазн тоифасида ўз мақомини жуда кўп вақт ушлаб турди. У энди янги мақсадларни олдига қўймоқда.

 

Бироқ, Волкановски бу тўқнашувда фаворит бўлиши даргумон, чунки Алекс ҳатто ўз вазн тоифаси учун ҳам энг кучли жангчи эмас. Енгил вазн учун австралиялик жангчининг бўйи кичкиналик қилади. Унинг бўйи 1,68 см, Махачев эса ундан 10 см узонроқ. Шу билан бирга, Ислом янада кучлироқ жангчига айланиши мумкин. Сабаби, у охирги жангда ўзига бўлган ишончини орттирди. Шунинг учун масъулиятлироқ бўлишга ҳаракат қилади. 

 

Волкановски билан жанг ҳақиқатдан ҳам эҳтимолга жуда яқин. Бироқ, бошқа вариантлар ҳам бор. Ислом, Ҳабибдан фарқли ўлароқ, ярим ўрта вазн тоифасига ўтишга қарши эмас. Ҳозир бу унчалик муҳим эмас. Чунки, Ислом эндигина камарни қўлга киритди ва у кейинги жанг ҳақида ҳозирча ўйлагани йўқ.

 

Яқинда Усмон Леон Эдвардс билан реванш жангини ўтказади, Чимаев эса Ковингтон билан тўқнаш келиши мумкин. Шунинг учун, яқин келажакда мутлоқ чемпионлик учун кураш қизиши турган гап. Шу тариқа Махачев бир нечта ҳимоя жангини ўтказиши керак бўлади. Шундан сўнг у вазнини ўзгартириши мумкин. Ижтимоий тармоқларда тарқалган сўнгги хабарларга кўра Махачев Ҳамзат Чимаев билан ҳам жанг қилиш эҳтимоли бор.

 

Аммо енгил вазн тоифасида ҳам бир қанча вариантлар мавжуд. Дана Уайт Конорни қанчалик ҳурмат қилишини ҳамма билади. Яқинда Макгрегор Жастин Гетжига қарши жанг қилиши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Агар Волкановски енгил вазнда жанг қилиш ғоясидан воз кечса ва Конор тўсатдан Гетжини мағлуб этса, мухлислар кутаётган нарса содир бўлиши мумкин. Яъни, Ислом Махачев ва Конор Макгрегор жанги кўплаб ишқибозларнинг диққат марказида бўлиши турган гап.

 

Негаки, буни Дана Уайтнинг ўзи ҳам орзу қилаётган бўлса, ажабмас. Бироқ, Макгрегор қачон UFCга қайтиши ҳақида аниқ хабарлар мавжуд эмас.

 

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Махачевнинг навбатдаги жанги кимга қарши бўлади? | Zamon.uz