“ПСЖ” ўтган мавсум катта зарар кўрган
Бу Мбаппе билан имзоланган шартнома билан ҳам боғлиқ.

2021/2022 йилги мавсумда Франциянинг “ПСЖ” клуби 370 миллион евро зарар кўрди. Бу ҳақда “L'Équipe” нашри хабар берди.
Бундай катта миқдор ҳужумчи Килиан Мбаппе билан имзоланган янги шартнома киритилгани билан изоҳланади.
2021/2022 йилги мавсумдаги омадсизлик UEFА томонидан шартли равишда 65 миллион евро миқдорида жаримага тортилишига олиб келди. Унинг 55 миллиони қайта тикланган тақдирда ундирилади. Шу тариқа, икки томон ўртасидаги музокаралардан сўнг жарима миқдори 10 миллион евро даражасида қолди.
Шунингдек, Франция клуби ҳар олти ойда UEFАга вақтинчалик молиявий мақсадлар билан боғлиқ вазият ҳақида ҳисобот бериб туриш мажбуриятини олди.







