“Аждарлар” Ўзбекистон кубогини қўлга киритди
Қаршиликлар “Навбаҳор”ни мағлуб этди.

Футбол бўйича Ўзбекистон Кубогининг финалида “Навбаҳор” ва “Насаф” жамоалари ўзаро тўқнаш келди.
Бухорода ўтган финалнинг дастлабки голи 29-дақиқада қаршиликлар томонидан урилди: позицион ҳужумни Акмал Мозговой гол билан якунлади.
Бунга наманганликлар 58-дақиқада Дониёр Абдуманноповнинг голи билан жавоб қайтарди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди.
101-дақиқада Матеус Лима қанотдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб, қаршиликларни яна олдинга олиб чиқди ва бу гол “аждарлар”га ғалаба келтирди.
Шу тариқа “Насаф” ўз тарихида учинчи марта Ўзбекистон Кубоги ғолибига айланди.








