Фарғонадан Дубайга авиақатновлар йўлга қўйилди
Авиакомпания парвоз кунларини маълум қилди.

Бугун, 30 октябрь куни Uzbekistan Airways Фарғона – Дубай йўналиши бўйича биринчи авиақатновини амалга оширди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона – Дубай – Фарғона йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада икки марта – якшанба ва сешанба кунлари амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдан Красноярскка мунтазам авиарейслар йўлга қўйилгани хабар қилинганди.







