“Барселона” Европа лигасида ғалаба учун курашади”
Хави клубнинг кейинги режалари ҳақида гапирди.

“Барселона”ни бошқараётган 42 ёшли испаниялик мутахассис Хави гуруҳ босқичи ўйинларидан сўнг Чемпионлар лигаси натижаларини сарҳисоб қилди.
"Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги ўйинларимизга ҳеч қачон юқори баҳо бермайман. Плей-оффга чиқиш учун имкониятларимиз бор эди, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эди, аммо муваффақиятсизликка учрадик. Ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Энди биз Европа лигасида фаворитмиз – бу ажойиб мусобақа ва биз унда ғалаба учун курашамиз”, — дея Хавининг сўзларидан UEFА матбуот хизмати иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, олти ўйинда етти очко жамғарган “Барселона” “С” гуруҳида учинчи ўринни эгаллади.







