Месси ҳеч қаерга кетмайди
Унинг қарори қатъий.

“ПСЖ”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионел Месси муҳим турнирда ғолиб чиқмасдан Париж клубини тарк этишни истамаяпти. Бу ҳақда “ЛʼÉқуипе” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Месси француз тилини ўрганишда давом этмоқда ва баъзида ҳатто фарзандлари билан ҳам шуғулланади. Ҳужумчи клублар ўртасидаги муҳим турнирда ғолиб чиқмасдан Франция клубини тарк этмоқчи эмас. У “ПСЖ” раҳбарияти билан 2023 йилнинг ёзида тугайдиган шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.







