Москвада МДҲ Хавфсизлик кенгашлари котиблари йиғилди
Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этган.

Москвада МДҲ давлатлари Хавфсизлик кенгаши котибларининг ўнинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон делегациясига Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов бошчилик қилган.
МДҲ ижроия қўмитаси маълумотларига кўра, Ҳамдўстлик маконидаги минтақавий хавфсизлик билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган. Замонавий дунёдаги барқарорликка таҳдидлар ҳам кўриб чиқилган.
Афғонистон ҳудудидаги халқаро террорчилик ташкилотлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.







